1) Асад Дилмурод "Паҳлавон Муҳаммад" 2006. Роман.
        Алишер Навоий ва Ҳусайн Байқаронинг дўсти Паҳлавон Муҳаммаднинг ҳаёти ҳақида. У такяхонани бошқаради, турли курашларда иштирок этади.
       Паҳлавон Муҳаммаднинг полвон жияни Муҳаммадни мардлиги, севгиси жуда чиройли тасвирланган.
       "Ўзингдан сочилма, ўзингдан йиғил" усулини отаси Паҳлавон Муҳаммадга ўргатади.
2) Эркин Самандар "Паҳлавон Маҳмуд" 2009. Қисса.
Хоразмлик полвон ва шоир Паҳлавон Маҳмуд ҳаёти тасвирланади.
       Урганчда халқи мусиқага ўчлиги сабаб чолғу асбобисиз уй бўлмаган, 3000 хонадон дутор ва танбурга торчўп ясаб сотиб, рўзғор қилган.
       Нажмиддин Кубро тариқатининг асосий ғояси "Ватан ҳимояси иймон белгисидир". Нажмиддин Кубро мўғулларга қарши курашда раҳнамолик қилган.
       Паҳлавон Маҳмуднинг "Пирга шайтон лаин бергайми панд, Авлиёлар чоҳни этмаслар писанд" байтига яхши ҳикоя келтирилган.
3) Эркин Самандар "Ғайб қушлари" 2009. Ҳикоя.
       Шайх Нажмиддин Кубронинг мардлиги, юртга фидойилиги, мўғул босқинчиларига қарши жанги тасвирланган.
       Ҳиндларда ҳафта кунлари етти сайёра номлари билан аталган.
       "Ким агар озоддур, у шоддур!", "Аёндур азалдан чаённинг иши, яхшилик қилганга санчади нишин"
       Чингизхоннинг ўғиллари Чиғатой, Жўжи ва Ўктойлар Урганчни зўрға истило қилишади.                Қалъани олишда аввал Шайх Куброни истаганча одами билан чиқиб кетишга ундайди, лекин        шайх рад қилиб, охиргача курашади.
4) Уйғун Рўзиев "Атиргул" 1999. Роман.
       Шўро тузуми давридаги қишлоқ ҳаёти ва беш жиннининг жиннихонадан қочиб, кўрган-кечирганлари ўта мароқли ва кулгили тасвирланган.
       Яп-янги сўкиш; шунақаям қотириб қарғайдики, у кишининг қарғишлари олдида чолнинг сўкишлари ер чизиб қолади; иссиқ тоғоранинг устига ўтириб қолибман, орқамнинг ёғи эриб кетди-ёв; шум қария; қара қўлингдаги пулни, ҳатто Амир Олимхон ҳам қўлига бунча кўп пул ушламаган; ўзимам айтдим-а нимага киндигим қийшиқ, деб, шу Роҳила ая кесиб ташлаган экан-да; сезиб турибман, мендан уяляпти, юраги ҳам гупиллаб ураётган бўлса керақ юзи қизарди, тўғри-да, ахир, мендек келишган, алпомишсифат йигитнинг қаршисида қизармаса, кимнинг қаршисида қизаради; сўнг уч-тўрт марта яхшилаб тепкилаган эдиқ қулаб кетди, уйнинг эгаси чол деворнинг орқасида турган экан, билмадим, қуласа суяб қоламан деганми, девор босиб қолди шекилли, тирп этмай ётиб қолди; аммо ерга гурс этиб тушдим, билмадим, ё ерга тушдим, ё гўрга тушдим; бир четга ўтиб, дарахтларни суғориб келдик; у нокас кечаги чолникида қўйилган иккита нонни дастурхон-пастурхони билан белига тугиб олиб чиқибди;
       Ҳар қандай соппа-соғ одамни жиннихонадаги ашаддий жиннилар хонасига тиқиб қўйишса, икки кун ўтмай қип-қизил жинни бўлади.
       Инсоният разолат ботқоғига ботиб боряпти, бу ботқоққа шундай мулойим ботаяптики, гўё роҳат қилмоқда, билмайдики, ботқоқ эркалай-эркалай уни тортиб, охири ҳаётдан юлиб олади, мабодо қутқармоқчи бўлган одамни ҳам ботқоққа тортади, инсоният уйқуда, оғир уйқуда ётибди.
       Жиннихонага тушганимга қадар одамлар орасида ҳозирги гапларимни гапирган эдим, бемаврид гапириб қўйган эканман, одамлар мени тушунишмади, мени ўзлари учун оғу деб билдилар.
       Нафс деганлари беор нарса, унга қанчалик эрк бераверсанг, шунчалик кенгайиб кетаверади, нафс дўстни душман қилиб кўрсатади.
5) Пирмат Шермуҳаммедов "Даҳонинг туғилиши ёҳуд Абу Райхон Беруний қисмати" 2009. Роман.
       Буюк қомусий аллома Абу Райхон Беруний ҳаёти ва ижоди тасвирланган.
       Қуръони Каримдан оятлар келтирилган.
       Меърож -Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломнинг Арши Аълога кўтарилиши. У Мадинага хижрат қилишларидан бир йил аввал юз берган. Пайғамбар алайҳиссалом Мадинадаги Масжид ал-Ҳаромдан Жаброил фаришта келтирган Буроқ отида Қуддус шаҳридаги Масжид ал-Ақсога учиб келиб, 2 ракаат намоз ўқиб, сўнгра Осмонга йўл оладилар. Ўшанда Оллоҳ ўз элчисига ва унинг умматига 5 вақт намозни фарз қилади.
       Тарихий китобларда ёзилишича, милоддан аввалги тўртинчи ва милодий учинчи асрида Қанғ деб номланган кучли ва йирик давлат пайдо бўлган экан. "Қанғли" сўзининг келиб чиқишини афсонавий Ўғузхон номи билан боғлайдилар. Айрим ривоятларга кўра, Ўғизхон жангда қўлга киритган бойликларни юртига олиб кетиш учун дарахтдан арава ясаган. Арава юрганида "қанғ-қанғ" деган товуш чиқарган.
       Ҳиндистонда расадхона 7-асрда, Самарқандда эса 15-асрда қурилган.
       Ибн Сино ва Беруний ўзаро хат ёзиб, баҳслашишган.
       Ернинг радиуси 6378 километр. Беруний ўз ҳисобида ундан 298 километрга адашган.
        Абу Райхон Беруний ўзининг "Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар" асарини Журжон амирига бағишлайди.
       Хазар денгизи бу Каспий денгизининг аввалги номи.
       Асарда яхши маълумотлар келтирилган, бироқ бадиий савияси жуда бўш, узуқ-юлуқ, ўқувчини воқеаларга ишонтирмайди, баъзи жойлари бачкана ва эриш туюлади.
6) Бобокалон Рўзиев "Албатта генерал бўласан" Роман.
       Ўзбекистон мустақилликка эришгач, миллий армияни тикланиши бир танк взвод командирининг ҳаёти ва хизмати орқали тасвирланади.
       Ҳарбий қисмлар: взвод, 3та взвод рота, 3 та рота батальон, 3 та батальон полқ 3 та полк дивизия бўлади.
       Қўмондонда ҳарбий амалиётни чуқур билиши, фаҳми ўткирлиги, лаҳза ичида бирдан-бир тўғри қарор қабул қила олиши ва уни амалга ошириш салоҳияти билан жанговар шароитда юзлаб аскарларнинг ҳаёти сақлаб қолинади, жанговар яроғ тўғри истифода этилади.
       Танкни қисқа тўхтаб отиш усули 10 секунддан ошмаслиги керак.
       Танк экипажи тўрт кишидан иборат бўлиб, аъзолари тўпчи, механик-ҳайдовчи, ўқловчи ва командир.
       Сафарга чиққан мард бўлса худодан кўради, номард бўлса шеригидан дейди доно халқимиз.
       Ростлан, текислан, сафлан.
       "Урраа" деган жанговар хитоб асли туркийча бўлиб, "душманни ур", "уре" деган маънода айтилган.
       Тарихда ўзининг мардлиги ва жасорати билан машҳур бўлган қаҳрамонлар: Широқ, Алп Эр-Тўнга, Тўмарис, Спитамен, Обрўй, Муқанна, Темур Малиқ Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Бобур ва бошқалар.
       Широқнинг жасоратининг овозаси Оврупога ҳам тарқалган. Ундан сўнг Широқнинг жасоратини ўриснинг Иван Сусанини ҳам такрорлаган.
       Алп Эр-Тўнга қадимги Турон мамлакатининг буюк ҳоқони, эрамиздан аввалги асрларда машҳур бўлган ҳукмдор ва довюрак саркарда бўлган. У Шарқий Туркистон ҳудудида яшаган тарқоқ қабилаларни бирлаштириб, қудратли туркий давлатни барпо қилган. Унга "Афросиёб" деб лақаб қўйишган. Ҳозирги Самарқанд яқинидаги мўғуллар томонидан ҳароб қилинган шаҳар унинг номи билан аталади.
       Темур Малик ва Жалолиддин Мангуберди Марказий Осиёда биринчи бўлиб мўғул босқинчилари ҳужумларини қайтаришга муваффақ бўлган туркий лашкарбошилардир.
       Бобур Мирзо ўзининг 12 минглик лашкари билан Ҳиндистон ҳукмдори Иброҳим Лўдийнинг 100 минглик лашкарини енгган. Амир Темур эса турк султони Боязид Йилдиримнинг 200 минглик лашкарини енгган.
       Ўзбекистон энди мустақилликка эришган даврда вазият жуда қийин бўлган: ўз Қуролли Кучларига эга эмас; унинг ҳудудидаги Иттифоққа бўйсунувчи армиянинг катта миқдордаги ҳарбий аслаҳаси ва мол-мулкинингталон-тарож қилиниш хавфи бўлган; Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган офицерларнинг атиги олти фоизи ўзбекларни ташкил қилган ва Қуролли Кучларга нисбатан собиқ Марказнинг тазъйиқи кучли бўлган; собиқ Иттифоқ қўмондонлиги зудлик билан пиёда аскарлар қурол аслаҳалари, танклар, артиллерия қурилмалари ва ҳаво кучларининг янги нусхаларини республикадан олиб чиқишга уринган.
       Ўзбекистон армияси мудофаа мақсадларга хизмат қилиши, урушни халқаро муаммоларни ҳал қилиш усули сифатида тан олмаслиги, бетарафлиқ ядро қуролини жойлаштирмаслик сиёсатини юргизади.
       Нафақахўрларнинг нафақаларини 50 фоизга чегириб қолинади. 40-45 ёшида армиядан нафақага чиққан, қирчиллама йигитнинг ишламасдан кўча чангитиб юриши нотўғри.
       Муддатли ҳарбий хизматга чақирув ёшини 18 ёш эмас, 19 ёш қилиб белгиланса яхшироқ бўлади.
       Муқобил хизматни бекор қилиш керак. Чунки у "тўра"ларнинг боласига "панажой" бўлиб қолган.
       Т-55 - механиқ Т-80 - электрон қурилмали танк русумлари.
       Москва радиоси Ўзбекистон Афғонистон муҳолифатига қурол билан ёрдам бераяпти деган уйдирма тарқатган.
       Туркистонда 1924 йилда ўтказилган миллий чегараланиш, "ленинчасига бўлташ" тадбирида чегараланиш худди у ёки бу халқнинг етиштириб бериши лозим бўлган маҳсулот турига қараб амалга оширилгандек. Масалан, қаерда пахта етиштириш учун яроқли замин бўлса -Ўзбекистон, буғдой экиш учун қулай лалмикор ерлар - Қозоғистонга, чорва учун мос тоғлик яйловлар - Қирғизистонга ва ҳоказо. Ана шундай мустамлакачилик "ер тақсимоти" оқибатида, минглаб ўзбеклар тақдир тақозоси билан бошқа Иттифоқдош республикалар ҳудудига тушиб қолишган.
       Маълум муддатга Ҳиндистонга жойлаштирилган "Ост-Индия компанияси" бориб-бориб Бобурийлар давлатини маҳв қилиб, Ҳиндистонни мустамлакага айлантирган. Бир амаллаб у ёки бу давлат тупроғида жойлашиб олган бундай "жонкуяр"лар, пировардида ўнлаб мамлакатларни парчалаб ташлаши мумкин.
7) Қамчибек Кенжа "Ҳинд сориға" 2000. Роман -сафарнома.
       Бобур номидаги халқаро илмий экспедициянинг бобурийлар меросини ўрганиш учун Афғонистон, Эрон, Покистон ва Ҳиндистонга қилган саёҳати тасвирланган.
       Маҳтумқули туркманларнинг энг машҳур шоири. Ўзбек шеъриятида Навоий қандай ўрин тутса, туркманларда у шундай ўрин тутади.
       Чорваси мўл юртнинг эли бой бўлади.
       Султон Ҳусайн Байқаро жума намозда хутбаларга шиаларнинг 12 имоми номларини қўшиб ўқитишга рози бўлади ва фармон тайёрланади. Абдураҳмон Жомий мамлакат аҳолисининг норозилигини Султонга етказиб, фожеани олдини олиш учун уни бундан қайтаради. Буни эшитган эроншоҳ кейинчалик Жомийнинг мақбарасини вайрон қилади. 
       Шўролар даврида аёлларга барча жабҳаларда оғир юмушлар (тракторда, заводда, қурилишда) юкланган. Ўтмишда эса аёллар эъзозланган. Мисол учун, Амир Темур хотини Сароймулк хонимни (Бибихонимни) ўзига маслаҳатгўй деб билган. Бобурнинг онаси Гулбаданбегим тарихчи, солномачи бўлган. Нодира бегим шоира ва ҳукмдор бўлган. Амир Темурнинг келини, Шоҳрух Мирзонинг хотини, Мирзо Улуғбекнинг онаси Гавҳаршодбегим мақбара ва бошқа қурилишларга ҳомийлик қилган.
       Самарқанддаги Гўри Амир мақбарасига Амир Темур, ўғли Шоҳруҳ Мирзо ва невараси Мирзо Улуғбеклар ҳоки пойлари қўйилган.
       Самарқандда Амир Темур хотини Сароймулкхоним шарафига "Бибихоним" масжидини қурдирган.
       Афғонистонда қизлар ҳукумат қарори ва илгаридан давом этиб келаётган мусулмончилик тартиб-қоидаларига кўра 14 ёшда чодрага кириши шарт экан ва шу ёшдан турмушга чиқара бошлашаркан.
       Ҳиротда автобусларнинг орқа қисмида эркаклар, олдида аёллар билан болалар кетишар, ўртага парда тутиб қўйиларкан.
       Султон Маҳмуд Ғазнавий шоир Фирдавсийга унинг "Шоҳнома" достони учун 120 олтин танга ўрнига, ҳасадгўй вазирларининг гапи билан, 120 кумуш танга тақдим қилади. Бундан оғринган Фирдавсий у тангаларни ҳаммомчи билан шаробфурушга бериб, Султон ҳақида ҳажв ёзади. Дарғазаб Султон уни ўлимга ҳукм қилади, лекин у шаҳардан бош олиб чиқиб кетган бўлади. Кейинчалик ўз хатосини англаган Султон бир туяга олтин юклаб шоирникига жўнатади, бироқ туя унинг уйига етиб борганида, шоирнинг тобути елкаларда чиқиб кетаётган бўлади. Шунда Султон вазирларни қаттиқ жазолайди. 
       Бобурий ҳукмдорлар Жаҳонгир (Салим) ва Шоҳжаҳоннинг (Ҳуррам) хотинлари Нуржаҳон (Меҳринисо) ва Мумтоз маҳал (Аржуманд) асли эронлик бўлган.
       Эрон шоҳи Исмоил Сафавий Шайбонийхонни мағлуб қилиб, кейин Шайбонийхоннинг укалари, жиянларига қарши жангда Бобурга Мовароуннаҳрдаги салтанатини қайта тиклашга кўмаклашади. Лекин бу ёрдам ҳолис ва беғараз бўлмай, эвазига мамлакатни шиа мазҳабига ўтказишга ундаган. Бу қадимдан сунний бўлган аҳоли норозилигига сабаб бўлган.
       Бобурнинг ўғли Ҳумоюн Ҳиндистондан сиқиб чиқарилганда, эрон шоҳи мададида уни 15 йилдан кейин яна қайта қўлга киритади. Эрон шоҳи ундан шиа мазҳабига ўтишни шарт қилиб кўяди.
       Покистонда ва Ҳиндистонда автоуловлар ҳаракати чап тарафлама. Бундан бошқа қоида йўқ шекилли, ҳайдовчилар бемалол, дангал ҳайдашади. Бу ерларда "Муровей (Чумоли)" типидаги мотороллер-скуторлар кенг тарқалган. Улар асосий такси ҳисобланади.
       Бобурийлар салтанати пойтахти Деҳли бўлган. Кейинчалиқ Акбаршоҳ Лоҳўр шаҳрини мамлакат пойтахти қилган. Акбаршоҳ шарофати билан Ҳиндистон дарвозаси ҳисобланган Лоҳўрга олиму фозиллар, донишмандлар, шоирлар, ҳунармандлар ва санъаткорлар тўпланган. Кейинчалик сикхлар мусулмонлар қурдирган меъморчилик обидаларни вайрон қилишган.
       Акбар ўғли Жаҳонгирнинг Анор гули (Анаркали) исмли раққосага ошиқ бўлиб қолганидан жаҳли чиқиб, уни паст табақали, шаҳзодага номуносиб деб деворга ғишт билан уриб юборади. Кейинчалик Жаҳонгир Лоҳўрда "Анор гули" мақбарасини қурдиради.
       Бобурийлар барпо қилган боғларнинг 3таси энг машҳур: улар "Шалимар" (Севги маскани) деб номланиб, бирини Жаҳонгир, қолган иккисини Шоҳ Жаҳон қурдирган. Улар Шринагар (Кашмир)да, Деҳлида ва Лоҳўрда.
       Покистонда қўй гўшти ейишмас экан, асосан эчки гўшти ейишаркан.
       Покистон хиёбонларида ёнар капалаклар кўп бўлиб, тунда юлдузларга ўхшаб ёниб туради. Уларнинг танасида фосфор борлиги учун. Колибра қушлари ҳам бор. Улар қовоқ аридан катталикда бўлиб, ҳар томонга (олдига, орқага, тикка, пастга) уча олади.
       Покистон ва Ҳиндистонда папайя (қовун дарахти), хурмо, банан, кокос, манго жуда кенг тарқалган. Бамбукдан шоти (нарвон) ясашади.
       Ҳиндистоннинг Панжоб штатида жойлашган Амритцар шаҳрида сикхларнинг асосий ибодатхонаси бор. 
       Тарихда ювош, кўнгилчан, бечора ҳиндлар ўзга мамлакатларга ҳужум қилмаган, аксинча, уларга тез-тез ҳужум қилишган.
       Ҳиндистонда мусулмонларнинг ҳукмронлигини тарихчилар 2 даврга бўлади: Султон Маҳмуд Ғазнавийнинг келиши (1021)дан Бобурнинг келиши (1526)га қадар ва ундан инглизларнинг келиши (1857)га қадар.
       Бобур Ҳиндистонга беш марта юриш қилган. У даврда Ҳиндистонда Иброҳим Лодий ҳукмрон бўлиб, мамлакат анча тарқоқ, бўш бўлади. Бобур 12 минглик аскарлари билан Лодийнинг 100 минг лашкар ва мингдан ортиқ филларига қарши Понипатда қаттиқ жанг қилиб, уни мағлуб қилади. Сабаби, Бобурнинг интизомли ва фидойи қўшини, ҳарбий маҳорати ва замбараклари бўлган, Лодийнинг ёлланма қўшинлари ва беклари унга содиқ бўлмаган.
        Ҳиндистонда сўзанак (ниначи) галаси кўп учрайди. Маймунлар (мартишкалар) кўп учрайди.
       Деҳли шаҳри VIII асрда Индрапрастха шаҳри яқинида ташкил топган. "Махобхарат" достонидаги ривоятда бир соҳибжамол қиз Драупади худолардан (ҳиндлар кўп худоликка ишонади) ўзига етук умр йўлдоши сўрайди. Улар унга нақ бешта баркамол эр ато этади. Бу эрлар ана ўша Индрапрастха шаҳрини севикли ёри Драупадига атаб қуришади.
       Деҳлини Маҳмуд Ғазнавий, Амир Темур ва бошқа шоҳлар забт этишган.
       Инглизлар Ҳиндистонни истило қилганида уларнинг талон-тарожига қарши мунтазам халқ қўзғолонлари ўтади. Бундай қўзғолонлар улардан олдинги ҳукмдорларга қарши ҳеч қачон бўлмаган.
       Ҳиндлар гўшт ейишмайди, молни муқаддас деб ҳисоблашади, ҳўкизларни қаттиқ ишлатишади, дарахтларни кесмасдан, қўрғаб қўйишади.
       "Қозоқнинг айрони кўп, ҳиндларнинг байрами кўп" деган гап бор.
       Деҳлидаги миллий мозийгоҳда (музейда) бобурийларга оид суратлар ва қўлёзмалар бор. У ерда "Бобурнома", "Жаҳонгир тузуклари", "Акбарнома", Фирдавсийнинг "Шоҳнома" ва бошқа асарлар сақланади.
       Ҳиндлар таомни асосан қўлда ейишади ва деярли барча таомларга аччиқ қўшишади. (Дезинфекция қилишса керак. Агар хитойликларга ўхшаб чўп ишлатса, ўрмонларига қирғин келарди. Ёки агар гўшт ейишса, молга қирғин келарди).
       Фил отдан ҳам, итдан ҳам оқибатлироқ, меҳрибонроқ, раҳмдилроқ жонивор. У ярадор ёки касал шеригини ташлаб кетмайди, аксинча, атрофида парвона бўлади, хартуми билан турғазишга, юргазишга ҳаракат қилади. Чуқурга тушиб кетган филни ҳартуми билан тортиб олишга тиришади.
       "Бобурнома"да энг кўп тилга олинган исм Ҳумоюн бўлиб, Бобур ўзининг "Мубаййин" асарини Ҳумоюнга бағишлаган.
       Асли туркистонлик машҳур адиблар - Амир Ҳисрав Деҳлавий, Абдуқодир Бедил ва Мирзо Ғолиб. Машҳур шоир Абду(л)қодир Бедил Шоҳжаҳон ва Аврангзеблар даврида яшаган. Унинг ижодида кўп маънолилик юксак бўлган. Унинг рубоийсидан 100 китобхон 100 хил маъно топса, 101 чисини Бедил ўзи билади. 
       Ҳиндистоннинг энг чиройли қизлари Кашмир ва Панжобда.
       Аёл зоти тувакдаги гул бўлса, мақтов, хушомад унга қуйилувчи сувдир. Рус адиби Иван Тургенев "Ҳар қандай мағрур аёлни 10 кун мақтасанг, 11 инчи кун ўзи сени истаб келади" деган гапи бор.
        Ҳиндистоннинг бир ошхонасида деворга катта шер сурати ва унинг тагига "No politics please…" (Сиёсат бўлмасин) деб ёзиб қўйишибди.
       Деҳлидаги Амир Ҳисрав Деҳлавий мақбарасини Бобур қурдирган, Шоҳ Жаҳон таъмирлатган. Бу мақбара буюк тасаввуфчи Низомиддин Авлиё мақбараси ёнида экан. Амир Ҳисрав Деҳлавий тилшунос, адабиётшунос, тарихнавис олим, мусиқий асарлар ёзган. "Хамса" ёзган. 400 минг байтдан ортиқ шеър ёзган. Навоий уни ўз устозим деб ҳисоблайди, уни "Ҳинд сеҳргари" (Соҳири ҳинд) дейди. "Дўстларинг кўпаяр фаровонликда, Уларни синаб кўр нотавонликда". "Кўздек бир-бирингга бўлма тескари, Лаблардек иттифоқ бўлгил аксари".
       Ҳиндистонда деярли қиш бўлмайди, ҳавоси иссиқ. Шунинг учундир балки, одамлар бироз ялқов. Агар бироз совуқ бўлганида, улар серҳаракат бўлиб, яшаш учун астойдил курашишарди. Расмий маълумотларга қараганда бу ерда миллионлаб киши кўчада туғилиб, яшаб, ўлади.
       Аврангзеб тахт учун ўз ака-укалари билан қаттиқ жанг қилиб, ўз отаси Шоҳ Жаҳонни Қизил қалъага 8 йилга қамаб қўйиб, 1658 йилда ўзини шоҳ деб эълон қилади. Балки бир пайтлар Шоҳ Жаҳон ўз отаси Жаҳонгирга қилган зулми қайтарилгандир. У ўта жоҳил ва бешафқат, ўта художўй бўлиб, исломни кучли тарғиб қилади. Аврангзеб сиёсати катта бобоси Акбаршох сиёсатига мутлақо қарши бўлиб, "Дорул ҳарб" (Кофирлар мамлакати) бўлмиш Ҳиндистонни "Дорул ислом" (Мусулмонлар мамлакати)га айлантиришни асосий шиор қилиб олган. У танга пулларга Қуръон оятларини зарб қилишни, Наврўз байрамини нишонлашни ман қилишга, саройда ўйин-кулгу қилишга чек қўйишга, ва бошқаларга фармон берган.
       Шоҳ Жаҳон 21 ёшида Аржуманд бонуга уйланади. Аржуманд Жаҳонгирнинг суюкли хотини Нур Жаҳоннинг жияни бўлади. Қайнотаси Жаҳонгир гўзаллиги, оқила ва доно бўлгани учун Аржумандни Мумтоз Маҳал (сарой кўрки, фаҳри) деб атайди. Аржуманд 37 ёшида 14 фарзандини туғишда вафот этади. У эридан 3 нарсани васият қилади: бошқа уйланмасликни, болаларига ғамхўр бўлишни ва унга атаб ёдгорлик қуришини. Шоҳ Жаҳон ўзининг севгиси ва садоқати рамзи бўлган "Тож Маҳал"ни 20 йил давомида 22 минг ишчи ёрдамида барпо қилдиради. Тарих китобларида битилишича, Тож Маҳал учун дунёнинг қайси юрти бўлмасин, энг қимматбаҳо қурилиш ва безак ашёлари топиб келтирилган. Масалан, зумрадни Россиядан, ҳақиқни Бағдоддан, гранитни Нилдан, ёқутни Бадахшондан, ферузани Тибетдан, садафни Шри Ланкадан, марварид Ҳинд океанидан.
        Қадим замонларда меъморчиликни "санъатлар онаси" деб аташган.
       Тож Маҳал Агра шаҳрида, мусулмон анъаналарига мувофиқ 2 қаватли қилиб қурилган. 1-қаватда 8 бурчакли кенг хонада шоҳ ва маликанинг сағаналари ёнма-ён қўйилган. Шоҳ Жаҳон сағанаси ёнларига худонинг 99 исми ёзилган, маликанинг сағанаси атрофи турфа гуллар чизилиб, зумрад, ёқут, садаф ва бошқа тошлар қадалган. Деворларга гуллар тасвири шундай ишланганки, қандай ўйиб битилганига ақл бовар қилмайди. Худди ойна остидаги суратга ўхшайди. Агра асосан мусулмонлар шаҳри ҳисобланади.
       Шарафиддин Али Яздий ўзининг "Зафарнома" асарида Амир Темур "Масжиди сангин" иморатини 200 сангтарош ишлаганини айтган бўлса, "Бобурнома"да Бобур қурдирган иморатларида кунига 680 сангтарош ишлатганини айтади.   
       Акбарнинг мусулмон, ҳинд хотинлари бўлиб, Жаҳонгир (Салим) унинг ҳинд хотинидан туғилган.
       Ҳиндистоннинг биринчи бош вазири Жавоҳарлал Неру эрадан аввалги учинчи асрда яшаган Ашока ва Акбаршоҳни "Ҳиндистоннинг икки буюк фарзанди" дея таърифлайди.
       Ҳинд халқида қадимдан "сати маросими" деган урф бўлган. Унда бева қолган аёл ўзини гулханга ташлаб ҳалок бўлиши лозим эди. Шу маросимни Акбаршоҳ қатъиян ман қилади. Бундан ташқари, у халқни эзаётган баъзи солиқларни бекор қилади. Унинг кўп ижобий ислоҳотлари учун Ҳиндистон ҳукмдорлари орасида фақат Акбар "Улуғ Акбар" унвонига сазовор бўлган.
       Айтишларича, хушбўй атиргулни Ҳиндистонга биринчи бўлиб Бобур келтирган экан. Бобур Ҳиндистонга келган йилиёқ ичкиликни таъқиқлаш тўғрисида фармон чиқарган.
       Андижонда Бобурнинг рамзий қабри бор. Унга Қобулдаги мақбарасидан олиб келинган тупроқ ёнига қўйилган.
       Ҳиндистонда муз тайёрлаш, муз тайёрловчи дастгоҳлар жуда кўп.
       1960 йилларда Ўзбекистонда экин майдонларини кенгайтириш, ғўзани машинабоп қилиш шиори остида кўп дарахтзорлар, мевазорлар, боғлар кесиб ташланган.
       Банорас газламасининг ватани Ҳиндистондаги Банорас шаҳри
       Калькутта шаҳрига 17 аср охирида Англиянинг "Ост Индия" компанияси асос солган. Шунинг учун бу шаҳар Оврупо шаҳарларини эслатади. Бу ердаги денгиз порти чет элга юк чиқариш бўйича биринчи ўринда, олиб келиш бўйича Бомбейдан кейинги иккинчи ўринда туради. Бу ерда Виктория музейи (инглизлар қурган жуда бой) ва Ҳиндистон музейлари бор.
       Ҳиндистонда аёллар эркакларга қараганда ишчанроқ, шўх-шаддодроқ бўлишади. Каллаларида тоғора, тош ва бошқа буюмлар ташийди.
        Геродот ва бошқа тарихчиларнинг ёзишича, Хеопс пирамидасини ишлатилган ҳар бири 2 тонналик 2 миллион 300 минг тош плитани Нил дарёси соҳилидан махсус ёғоч қурилмалар ёрдамида ғилдиратиб олиб келишган. Баландлиги 9 метр бўлган бу плиталар пирамиданинг юқори қисмига тупроқ тепалар ясалиб олиб чиқилган.
       Ҳиндистонда ёмғир томчилаб эмас, шаррос ёғади.
       1964 йилда Ҳиндистон ва Покистон раҳбарлари (Лаъл Баҳодир Шастри ва Муҳаммад Аюбхон) Тошкентда учрашиб, икки давлат ўртасида дўстлик битимини имзолаган.
       Афғонистоннинг Қобул шаҳридан келаётган хотини Моҳим бегимни Бобур тўрт чақирим ерга мулозимлари билан пиёда бориб кутим олади.
       Бобур ўғли Ҳумоюнга, агар сен бирон юртга ҳукмдор бўламан десанг, ўша юрт халқининг урф-одатларини, анъаналарини қадрла, деб васият қилган.
       Ҳинд аёлларининг калта нимча кийиб, белларини очиб юришидан мақсад аслида баданлари иссиқдан терлаб кетишдан сақлаш.
       Ҳиндлар ҳўкизларнинг шохларини турли рангларга бўяшади. У ерда шохи бир қулочли сигирлар бор.
       Ҳинд таржимони ундан "Алпомиш"ни катта пулга таржима қилишни сўрашганида, у рад қилиб, бунинг учун таржимон ўзбек бўлиши кераклигини айтган.
       Ҳиндлар ўта мулойим, соддадил, кўнгилчан, ювош бўлганидан, уларнинг луғатида "пўшт", "кет", "кишт" деган сўзлар йўқ бўлса керак.
       Ҳиндлар бошини у ёндан бу ёнга силкитса, бу "ҳа" дегани, тепадан пастга силкитса, бу "йўқ" деганини билдиради.
       Ҳиндистонда шаҳарлар орасида қароқчилар борлиги учун, машиналар тўп-тўп бўлиб юришади.
       Ҳиндлар ажриқ ўстириш, унга ишлов беришга жуда уста.
       Кашмир шол билан машҳур, Ҳайдаробод - Марвариди билан, Панжоб - ҳунармандчилиги билан, Калькутта - чарм курткаси, Калхакари - шиппаги билан, Бомбей - қимматчилиги, Жайпур - гиламчилиқ каштачилик билан.
       Ўзбек академик олим Эркин Юсупов бир мақоласида "Ўзбекистон Фанлар академиясидаги ўзбек халқи тарихи, маданиятига оид ноёб қўлёзмаларимизни ҳозирги суръат билан тўрт минг йилда ҳам ўқиб-ўрганиб бўлмайди" деган.
       Хотин сўзи "хон тун", "тун хони" деган маънони англатади.
       Тепаликларга олди ҳам, орқаси ҳам тортадиган машиналар (жип ва бошқа) чиқа олади.
       Деҳлидаги Лаъл Қалъанинг кумуш панжараларини эрон шоҳи олиб кетган, унинг мармарларини инглизлар кўчириб, Калькуттадаги Виктория музейига ёпиштиришган.
       Бобур Ҳиндистонга нисбатан "бу эл бурун тўнғиз сақлар эдилар, бизнинг замонда бартараф қилдилар" деган.
       Эрондаги тарихий Астробод (Навоий ҳоким бўлган) шаҳри ҳозирда Гургон деб аталади.
       1993 йилда Андижоннинг маркази - Бобур майдонида Бобурнинг отлиғ ҳайкали ўрнатилган.
       Бобур шеъри: "Ҳар кимки вафо қилса, вафо топгусидир, Ҳар кимки жафо қилса, жафо топгусидир, Яхши киши кўрмагай ёмонлиқ, ҳаргиз, Ҳар кимки ёмон бўлса, жазо топгусидир".
       Ханжардай тўғри йўл.
8) Асқад Мухтор. "Чинор" 1983.
       Совет даврининг урушдан кейинги давридаги ҳаёт тасвирланган. Очил бува неварасига турли шаҳарларда яшовчи ўз ўғил ва невараларини кўрсатиш баҳонасида уларнинг ҳаётларини қисса қилиб ҳикоя қилиб беради.
       Чинор дарахти минг йилдан кўпроқ яшайди. Шундай эътиқод бор эканки, чинор мингга кирган ўзидан-ўзи ловиллаб ёниб кетаркан.
       Бухоронинг қоракўли Фарангистонда нақд тилла. Оламда қоракўл бозорининг киндиги шу ерда.
       Ҳомиладор аёл оғир нарса кўтарса аҳволи ёмонлашади.
       Ал-Форобий Юнонистондан юртига қайтиб, найни олиб келган деган ривоят бор.
       Табиатдаги мўъжизавий жойлар (булоқлар, дарахт ва ҳоказо) қадамжога айланиб, нодон бидъатчи-хурофотчилар қўлига ўтиши мумкин.
       Районда етти йил ишлаб, унинг иқтисодиётини қайта қурдиқ пастдаги ёввойи чўлни жиловлаб, сув чиқардиқ ҳаёт бағишладиқ тоғдан аҳолини кўчирдиқ у ерда олтита совхоз барпо қилдик.
       Баъзи райком секретарлари ўзлари шаҳарда туриб, районга бир-бир келиб кўрсатма-назорат қилишган.
       Тоғдан чўлга кўчирилган аҳолининг бир қисми ортга қочиб кетган, тоғда пахта эктирганда, тоғ қаровсиз қолган, олти совхоздан уч юз минг тонна пахта олинган. Жанубдан афғон шамоли эсган, одамларга шахсий томорқа  қилишга (хусусий мулкчилик деб) қаршилик қилинган.
       Коммунизмнинг моддий техника базасини яратиш
       Бир одам япон гулчиларининг китобларини ўқиб, қизлар учун гул дасталаш санъатини ўргатувчи курс очишни орзу қилибди, лекин уни ДЗОТга ташлашибди.
       Биров бирор ножўя иш қилиб қўйса, дарров мажлисга солинган.
       Депутат хоналари, ҳамма жойда шиорлар бўлган.
       Одамлар ишга ижодий эмас, оддий ижрочи бўлиб ёндошишган.
       Райком секретари билан Обком секретари бир-бири билан чиқишолмай юрганда, вилоятнинг биринчи котиби иккисидан бири ишласин дебди.
       Кўпчилик шахсга сиғиниш айби билан репрессия қилинган.
       Пахтазорда пахтани қайта-қайта териш керақ чунки у олдинма-кетин очилади.
       Қўзғолон қилган халқни тўп-тўп қилиб солдатлар чўлга қувғин қилишган.
       Кулфат одамни тадбиркор қилади.
       Ўрисларнинг ҳар хили бўлади.
       Анзират асабий бидиллади; эркакча болахонадор қилиб сўкиш; нозиккина оқиш юзида ғубор йўқ, лаблари бўртган, сал-пал қалам теккан пайваста қошлари чиройли чимирилиб, "мунча қарадингиз" дегандек ийманиб турар, қалин сочи беретини тўлдирган, ўзи ориққина бўлса ҳам, кўкси тўла;
       Комила Чўржўй портида "Орол" теплоходининг кўприкчасида туриб, телеграмма ўқирди. Портда пароходлар тартибсиз чинқиради, катер моторлари гувиллайди, диспетчер карнайда бақиради, портдаги кранлар ғирчиллайди.
       Амударё гўзал, лекин сеҳргар, жодугар дарё. Ўзани бўш, қирғоқлари тайинсиз, кутилмаганда фарватерда қум тепалар, балчиқ ороллар, тош тўғонлар пайдо бўлади. Баҳорда айниқса кема сузиши хатарли, чунки баҳорда дарё дам чапга, дам ўнгга ташлаб, тўлғонади.
       Қиш чиқар олдидан Орол денгизи қутуради, деярли ҳар ҳафта изғирин, кора булут, бўрон туради.
       Ўпкага осколка тегиб, шикастланганда шифокорлар балиқ мойини тавсия қилишади.
       Мойжувоз - балиқ жигаридан мой қайнатадиган пар қозон.
       Орол денгизининг балиқ мойлари Россиянинг турли шаҳарларига юборилган.
       Лекин забондан бермаган, Комилага қул бўлишга тайёру ичидагини айтолмайди. Қўйдек ювош бу йигитнингсўзсиз, журъатсиз садоқати аввал Комилага бир эрмақ кейин ғашига теккан. Кейинчалик Комила бу йигит билан турмуш қилиб, турмуши жуда сокин, алғов-далғовсиз, ортиқча ҳаяжонсиз бўлади. Улар эр-хотин, шунчаки бир-бирларига ўрганиб қолишган. Бирон кийимга, бирон буюмга ўргангандек. Эркалаш, ҳазил, рашқ, соғиниш, бир-бири учун ҳаяжонланиш, ўзини ўтга-чўққа уриш уларнинг хаёлларида ҳам йўқ эди. Эр учун эса бу жуда ибратли оила, ўзига тинч, ўзига тўқ, беками-кўст, жанжал-суронсиз... Натижада хотин ундан ажраб илк муҳаббатига қайтади.
       Ярусли қайиқда балиқ овлаш учун Орол денгизининг ўн чақирим ичига кириш керак. Ундан ташқари довул бўлганда балиқлар пастга қочади.
       Бир олим Орол денгизини қуритиш ҳисобига, Амударёнинг унга берадиган 40 миллиардлик суви ҳисобига 5 миллион гектар янги ер ўзлаштиришнинг иқтисодий фойдаларини исботлашга уринибди. Орол туганмас бойлик хазинаси: йилига ярим миллион тонна балиқ, миллион дона қундуз, оламда ноёб мўйнанинг 70 хили. Орол 20 минг квадрат километрдан ортиқроқ кичрайган.
       Рассом Ўрол Тансиқбоевнинг "Орол пейзажлари" асари бор.
       Эр-хотин ажралганда, оиладаги болалар оилани бузувчи томонда эмас, бошқасида қолади. Қонунларда кўнгил, одамгарчилиқ инсонийлик бўлиши керак.
       Революционер киши сердиққат, ўйчан, фанатиқ сектант бўлади.
       Валера Олимтойга, Мария Орифга шунчаки ёрдам беради. Бунда русларни сунъий ижобий қилиб кўрсатишга ҳаракат бор.
       Уруш даврида Волга дарёси бўйидаги Куйбишев шаҳри бир муддат Москва ўрнига пойтахт бўлган. Валериан Куйбишев Лениннинг дўсти ва сафдоши бўлган.
       Ўлим остонасида одамнинг виждони сергаклашади. Чиройли нарса соф бўлиши керак. Одамларнинг туйғуси билан ўйнашиш гуноҳ.
       Кончилар қаттиқ ухлайди.
       Тошбақа тўрт юз йил яшайди.
       "Энг даҳшатли йиртқич - қуён" деган Насриддин Афанди.
       Одамларга қулфи дилини очолмаса, дардини айтолмаса, уларга эл бўлолмайди киши.
       Ёш кўнгилнинг кўчаси кўп. Дўстлари билан юпанмаса, қайлиғи билан юпанади. Кўнгил савдосидан зўри йўқ, у бошқа ҳамма гарду ғамни юрагидан сиқиб чиқаради.
       Тут чойшаб тутиб қоқилади.
       Аравасознинг ишхонасида тўғин эгадиган кунда бўлади. Ишчи хўл қайрағочни қўр аралаш кулга кўмиб тўғин эгади, кегай йўнади, ип эшади, сирач қоради.
       Ойиси ўғирда жўхори талқон туйиб, заранг косага бир қошиқ шинни солиб берди.
       У аянчли бир қўрқоқ, чиркин ҳашаротдек кавакларда писиб юрибди, ўзининг лаънати, ифлос вужудини, бир пулга қиммат жонини ўйлаб дўстлиқ муҳаббат, она меҳридек эзгу нарсаларни поймол килди. Сабаби дўстини конда фалокатга ташлаб қочди, қайлиғини севмаса ҳам алдади, ойисини ўз қишлоғига олиб боришга кўнмади.
9) Хаджи-Мурат. Лев Толстой.
       В произведении рассказывается как лидеры Чечни, Шамиль и Хаджи-Мурат враждуют друг с другом и Хаджи-Мурат выходить к русским за помощью освободить свою семью из плена Шамиля. Однако когда русские тянут время и Хаджи-Мурат сам хочет напасть на Шамиля, русские убивают беглеца Хаджи-Мурата.
       Зайцы совещаются, как им орлов прогнать. То есть, чеченцы и русские.
       Мюрид служит мюршиду.
       Снял у двери деревянные башмаки.
       Рубка леса: во время Кавказской войны русские войска продвигались вперед, прорубая просеки, чтобы предотвратить возможность незаметного приближения противника.
       Хаджи-Мурат представлял себе как он с войском, которое даст ему Воронцов пойдет на Шамиля и захватит его в плен, и отомстит ему, и как русский царь наградит его, и он опять будет управлять не только Аварией, но и всей Чечней.
       Доктор велел перевернуть раненого, чтобы посмотреть, не вышла ли пуля сзади.
       По закону, вместо старшего брата (с детьми) может пойти на службу его младший брат (бездетный). Старик почувствовал, что он променял кукушку на ястреба. То есть отдал в солдаты работящего сына вместо лентяя.
       В письме было известие, что сын убит на войне, "защищая царя, отечество и веру православную". Так написал военный писарь.
       На балу, за хозяйкой подходили к Хаджи-Мурату и другие обнаженные женщины, и все, не стыдясь, стояли перед ним и, улыбаясь, спрашивали все одно и то же: как ему нравиться то, что он видит. Он отвечал, что у них этого нет - не высказывая хорошо ли это или дурно.
       Хаджи-Мурат помолчал (он не только никогда не перебивал речи, но всегда выжидал, не скажет ли собеседник еще чего).
       Расскажи мне (по-татарски нет обращения на вы).
       В обращении военачальника к царю, он говорит, что запереть Хаджи-Мурата (который сам пришел) было бы несправедливо и неполитично. А также, он говорит, что заключить Хаджи-Мурата в тюрьму или выслать из страны уничтожит всю выгоду, вытекающую для русских из ссоры между Хаджи-Муратом и Шамилем.
       Царь Николай терпел подлеца Чернышева, считая его пока незаменимым человеком.
       Царь Николай был уверен, что воруют все.
       Русские в Чечне действовали по плану медленного движения, последовательной вырубки лесов и истребления продовольствия (разорения жилищ, набеги).
       В 1845 году была предпринята Даргинская экспедиция, которая была неудачна.
       Царь одобрил меры против бунтующих крестьян, не хотевших переходить в православие, и приказал судить всех военным судом. Это значило приговаривать к прогнанию сквозь строй.
       Сын Хаджи-Мурата сидел в темнице, то есть в глубокой, более сажени, яме, вместе с четырьмя преступниками.
       На имаме не было ничего блестящего, золотого или серебряного, и одежда была без украшений.
       Дела обвиняемых в преступлениях лиц решали по шариату.
       Есть пословица, угостила собака ишака мясом, а ишак собаку сеном - оба голодные остались.
       Хаджи-Мурат подумал, что нельзя возвращаться к Шамилю, потому что он обманет и не поверит ему после того как он побывал у русских.
       Зашить золотые монеты в бешмет.
       Долг свой он уплатил, заняв деньги у еврея на огромные проценты.
10) Киприкда қолган тонг. Саид Аҳмад.
       Қисса Ўлмас Умарбековнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган. Унда Саид Аҳмаднинг эсдаликлари, хотиралари келтирилган.
       Узун новдалари ерга тегай-тегай деб аста елпинаётган мажнунтол тагидаги сўрида бир қария ўтирибди; лабларини чўччайтириб ичди; тили танглайига ёпишиб, лом-мим деёлмай қолди.
       Сигир кунига уч марта соғилиши ҳам мумкин.
       Совет даврида кўча ошини камбағаллар овқати, очарчилик замонларининг овқати, деб таъқиқлаб қўйган экан. Бу тўкин, фаровон, дориломон замонамизда бунақа овқат қилиб халққа тарқатиш сиёсий хато деб қишлоқ фаоллари кўча ошини ариққа ё ахлатга тўкишган экан.
       Жонибеков беш марта фазо кемасида учган, икки марта "Олтин юлдуз" олган.
       Бир хонадонда онаси ўлса ҳам меҳмонларнинг базмини тўхтатмаган киши ҳақида ҳикоя қилинади. Ундан кейин "Ота онанг ўлса ўлсин, ёри дўстинг ўлмасин" деган ибора келтирилади. Бу тескари ташвиқот.
       Абдулла Қаҳҳор "Эртага қичишадиган жойимни бугун қашлаб қўяман" деган.
       Қуён йилига 10-15та болалайди.
       Ҳажга бормасдан, "Ҳожи бадал" қилиш мумкин.
       Кўлмакда чуриллаётган бақаларни тўхтатиш учун ичакни шишириб, сувга ташлаб қўйиш керак.
       Лаққа балиқ 60 кило бўлиши мумкин.
       Эллигинчи йилларнинг бошларида бир ўқитувчи "Ўтган кунлар" романи ҳамда Абдулла Қодирий тўғрисида болаларга гапириб бергани учун етти йилга қамалибди.
       Абдулла Қаҳҳор Ёзувчилар уюшмасига аъзолик комиссияси раиси бўлган. У аъзоликка нолойиқ кишиларга тўсқинлик қилса ҳам, юқорининг кўрсатмаси билан аъзоликка қабул қилишган.
11) Манас. Турсунбой Адашбоев таржимаси.
       Достон қирғиз ботири Манас ҳақида бўлиб, унда Манаснинг қаҳрамонликлари, хусусан, унинг қандай қилиб қалмоқ, манжу ва хитойларга қарши курашиб, ота юртини озод қилгани тасвирланади. Асар охирида Манас вафот этади.
       Қадим замонда Қорахон, ундан кейин Ўғизхон, Аланчахон, Бойғурхон, Тубайхон, Кўчай, Нўғай хонлар ўтган экан. Нўғайнинг Ўрозли, Усан, Бой ва Жақип деган тўрт ўғли бўлиб, Жақипнинг ўғли Манас экан.
       Қора хитой хони Эсенхон ён қўшниси Нўғайхонга ҳужум қилиб, ерини босиб олибди. Шундай кейин Нўғайхоннинг тўрт ўғли турли тарафга (Олтой, Ўпол, Қашқар ва Тибет) ҳайдалибди. Қирқ уйли қирғизни Жақип Олтойга олиб келибди. 
       Қадим боболаримиз хотини узоқ муддат туғмаса, аёлнинг ориятини қўзғар экан. Яъни Жақип хотинига дебди: Бўтасиз қўйиб, бўтадай бўзлатдинг. Мен қувбош, сен туғмас аталдинг. Болани искаб, юзларини суйсам, сўнгра куйсам, армоним йўқ эди. Бола туғмайдиган сендай хотинни тўқайгами, дала-даштгами ташлаб келсам дейман. Боласи йўқ аёлдан иланг-саланг эчки яхши.
       Манас Ўшпирдан ботирликни ўрганди: бир ой ичида ёй ясаш, уни тортиш, 2-ойда найза санчишни, 3-ойда қилич ясаш, қилични эниб олиш каби ҳарбий ҳунарларни ўрганди, 5-ойда Ўшпир билан курашди, бироқ Ўшпир Манасни ерга қапиштирибди. Сабаби, Манасда қувват бору маҳорат етишмасди. Кейин Хитой, Тибет ҳарбий ўйинларини ўрганди.
       Насл-насабини билмаган киши одам бўлмайди.
       Ёв ҳужум қилганда Жақип қўшни қозоқ, найман, қўнғирот уруғларини ёрдамга чақирибди.
       Тўйда кураш, пойга ва бошқа мусобақалар ўтказилар, ғолиб чиққан ботир совринни етимлар, мискинларга тарқатишар экан.
        Манас хон бўлганида Олтой ривожланибди. Манаснинг шуҳратини қалмоқ хон Алоке, хитой хони Эсенхон, манжу хони Несқора кўролмай, турк қавмининг фарзандларини бир-бирига қайраб, кўп ҳийла-найранглар излабди. Дарвеш, қаландар кийимида жосуслар жўнатибди. Ҳийлакор Эсенхон уйғурларни, қалмоқларни қирғизларга қарши ўчаштиришга уринибди.
       Манасга дўсти Бақай дебди: "Қачонки, сен элу элатингни боболаримизнинг киндик қони тўкилган юртга қайта олиб борсанг, чинакам баҳодирлик бурчингни бажарган бўласан.
       Найранг бобида юз шайтонга дарс бергувчи ҳийлагар Несқора.
       Олатоғ, Еттисув, Олай - қирғизларнинг юрти.
       Қалмоқхон Алоке турли ерлардан кўплаб хотин олиб, олтмиш ўғил кўрди.
       Жаҳл душман, ақл дўст!
       Қирқ чилтон қирқта ниначига айланиб учиб кетибди.
       Насабим - турқ наслим - қозоқ, дебди Кўкча.
       Алмамбет Хитойлардан қочиб аввал қозоқ хони Кўкчага дўст тутинади. Лекин бир тўда бузуқи қозоқлар икки дўстнинг ўртасига нифоқ солишади. Шунда у қочиб келиб Манасга дўст тутинади.
       Чақноқ кўз, бодом қовоқ, най томоқ, найза киприк; унинг сулув қадди-қоматидан никоҳ ўқигани келган чол ҳам оғзидаги калимасини унутаёзди. Бели бир тутам, оғзи ўймоқдай, тили қаймоқдай, ғоз бўйин сулув.
       Қозоқ хони Кўкча Манас хат ёзиб, Олтойдаги қалмоқлар қозоқларни қувяпти, ёрдам бер дейди.
       Усанни аввал-бошда қалмоқлар ҳайдаб кетишади. Усаннинг ўғиллари Манас даврида юртга қайтишади, бироқ Манасга ҳасад қилиб, уни заҳарлашга уринишади. Улар Манасни ўлдириб, ҳукмрон бўлишга, қалмоқ, хитой билан бир амаллаб тил топишишга умид қилишади. Бироқ Манас омон қолганида, улар айбни бир-бирига тўнкаб, бир-бирини ўлдириб, тинчишади. Шунда Манас "Минг қатла шукр, буларга қилич кўтариб қўлимизни булғамадик" дейди.
       Эски урфга кўра Манаснинг хотини Хоникей эрининг ортиқча кийимларини мискинларга, фақирларга тарқатади. Бошқалар эски-туски уст-бошларини ёқишади.
       Юртга ош бериб, унда кўпкари, пойга, ағдаришмоқ, қиз қувиш, эр сайиш, ёмби отиш, тепакалларни сузиштириш каби томошалар ўтказилади.
       Отанг борида эл тани, отинг борида ер тани.
       Манас юриш қилганида, қирқта нор йигит уни ўртага олиб, олдида йигирмата ёй отиш бўйича уста мерганлар, ортида найзабоззлар, ўнг ва сўл томонида қиличбоз, ойболтада чопиш бўйича устаси фаранг ўғлонлар сафланади
       Ошга келганлар икки томон бўлинишди - мусулмонларнинг урф-одатларидан бехабарлар (манжу, қалмоқ, тирғовут, шибе, сўлон, хитой ва торсалар) ва мусулмонлар (қирғиз, ўзбеқ қозоқ, тожиқ қипчоқ, қатағон, қисқаси барча турк ва форсий уруғлар).
       Қалмоқлар тошга сиғинишади.
       Унинг олдидан боқсанг, олти минг азаматнинг сури бор, ортидан боқсанг, аждарҳонинг тури бор.
       Хитойга қарши юриш қилганда Манас саркардаликка қозоқ ва қалмоқ кишиларини тайинлаши қора ниятли хонларини жаҳлини чиқаради.
       Чарчаган отнинг териси обдон қотмагунча сув ичирса, яғир бўлиб қолади.
       Хитойларнинг полвони Макел дев, йўлда турган дўнгликка ўхшайди, оғзи ўпирилиб тушган гўрга ўхшайди. Унинг соқол ва мўйлабига қушлар ин солиб, чирқираб болалаб ётибди. Тамакини оғиз-бурнидан бурқиратиб чиқарганда, атрофни туман босиб йўл кўринмай қолибди.
       Элчи турналардай эркин қуш, қуроли йўқ элчиларни хотин киши ҳам ўлдириши мумкин.
       Манас хитой хони Эсенхонни енгиб, хитойни босиб олади. Бироқ, хитойликларнинг муқаддас китобида "Манас Бежинга (хитойга) олти ой ҳукмронлик қилиб, кейин нариги дунёга сафар қилади" дейилган.
       Баҳодир тахтда эмас, эгарнинг бошида ўлади.
       Ўқи беҳуда кетмаган машҳур мерган; қудуқдан сув ичган, туёғи тўнтариб қўйилган тоғорадай от;
       Манас эллик икки ёшида вафот этган куни зилзила бўлди, қуёш тутилди, олти кун тунга айланиб, ой чиқмади. Хотини Хоникей ўттиз икки ёшида ғамхўридан айрилиб, ўғли Семетейни билан қолди.
12) Ёввойи Йўрға. Э. Сетон Томпсон. Русчадан Тоғай Мурод таржимаси.
       Тулки, от, буғу ва бошқа ҳайвонлар ҳақидаги ҳикоялар тўплами.
       Овчилар орасида тулкилар ўз инлари яқинидаги товуқхоналарга овга бормайди, деган гап бор.
       Тулки инига таёқ тиққанида, у иннинг бурилиш еригача бориб, тиқилиб қолди.
       Одамлар энг яхши мушук боласини сайлаб олмоқчи бўлса, шундай усул қўллашади: мушук болаларини далага олиб бориб қўйишади, онаси болаларини излаб топиб, уларни битта-битталаб маконига ташийди, ана шунда энг биринчи бўлиб қайси боласини кўтариб жўнаса, ана шуниси яхши.
       Ота-она тулкилар болаларига ўз овқатларини ўзлари топиб ейишга, ов қилишни ўргатади: улар олиб келаётган ўлжаларини инларига эмас, ўрмоннинг олис бир четига қўйиб келади, тулки болалари оналарининг чақириғини эшитиб, овқат қўйилган жойга чопишади.
       Тулкилар айёр бўлишади, шунинг учун улар изидан келаётган итларни турли найранглар билан адаштириб кетишади: дарёдан кечиб ўтиб ёки қумликдан ўтиб, изларини йўқотишади, юпқа муз устидан юради. Улар қўйилган қопқонларни яхши сезишади.
       Тулкилар дарё соҳилига тез-тез боришади, чунки у ерда сув чиқариб ташлаган балиқ, ўлган қуш ё қурбақа топиб еса бўлади.
       Қора-қўнғир тулкининг мўйнаси жуда қимматбаҳо.
       Қишда тулки камдан-кам инда яшайди, очиқ жойларда ухлайди, пахмоқ, қуюқ мўйналари, момиқ думи уни совуқдан сақлайди. Одатда тулкилар ҳар йили янги ин қуради.
       Тулкилар қонуни: "Кечаси - ов, кундузи - уйқу".
       Ёввойи ҳайвонлар зим-зиё зулматдаям кўра олади, деган гап хато. Оз бўлса-да, ёруғлик керак.
       Тулкилар ҳам ит ва бўриларга ўхшаб ҳар бир тош ё устунга ўзининг келганини билдириш учун из қолдириб кетади.
       Буғу билан тулки учрашиб қолса, буғу тулкини туёқлари билан тепади.
       Одамга ёқимсиз ҳидлар тулкига муаттар атиргул ҳиди бўлиб туюлади.
       Фермалар атрофига қопқон қўйиб бўлмайди, чунки ит, мушук ва чўчқаларга зиён беради.
       Тулки қўйилган қопқонни сезиб қолмаслиги учун унинг ҳидини йўқотиш керак. Бунда кедр дарахти ўтинини тутатиб, қопқонларни айлантиради. Курка мояк қўйган жойга темир-терсак қўйса, тулки яқинлашмайди.
        Тулкилар очиқликда юрган ғозларни тутиш учун ўзига хос ўйин қилишади. Бири дала четида буталар орасига яширинади, иккинчиси даланинг бошқа чеккасида ҳар хил қилиқлар (ерга думалаш, ҳавода ўмбалоқ ошиш, думини ликиллатиш ва бошқа) қилиб, ғозларга яқинлашиб, уларни дала четига ҳайдайди. Шунда пайт пойлаб, биринчи тулки уларга ҳамла қилади.
       Одатда фермер овчилар итларининг кетидан чопмайди. Теварак кўринадиган баланд жойга чиқиб, ов қаерда бўлаётганини итларнинг ҳуришидан билиб туради ва қулайроқ пайт пойлаб тулкиларга ўқ узишади.
       Отлар галаси эмас, тўдаси ёки уюри бўлиши керак. Наслдор товуқ эмас, зотдор дейилади.
       Америкадаги ёввойи от (масалан мустанг зоти) одамларга зиёни тегиши мумкин, масалан у хонаки отларни ўзининг кетидан эргаштириб кетиши мумкин.
       Ёввойи отларни ушлашнинг усуллари: ўқ отиб отни гангитиб, бўйнига сиртмоқ солиш; отни ҳолдан тойгунча қувиш, ўрада яшириниб ўтириб, сув ичгани келган отни сиртмоқни тортиб илинтириш.
       Сувсаган от яхши чопади, сувлаб, оғирлашиб қолгани ёмон чопади.
       Отнинг оёғи синса, уни азобдан қутқариш учун отиб ўлдиришади.
       Ёввойи отга ким ўз тамғасини босса, от ўшаники.
       Бўрилар ўлжасини қувиб бораётганида увиллашади.
       Ўрмондай шохи бор буғу.
       Ҳинду америкаликка овчилик ҳадисларини ўргатди: тепада чопаётган буғуни қувмаслик керақ чунки у барчасини кўриб туради; изга қараб буғу олислаб кетганини билса бўлади; бармоқни хўллаб юқори кўтариб, шамол эсаётган тарафни аниқласа бўлади.
       Каклик ўзини ўрмонга урса, совуқ бўлишидан дарак.
13) Самария. Абу Тохирхожа. Форсчадан Бўрибой Аҳмедов таржимаси.
       Самарқанд тарихи ва шаҳар ҳақидаги маълумотлар.
       Асар 1844-48 йилда ёзилган, 1921 йилда Сатторий, 1925 йилда Садриддин Айний форсачадан таржима қилган, 1991 йилда Б. Аҳмедов нашрга тайёрлаган.
       Шафқатли ва марҳаматли Тангри номи билан; Тангри ундан рози бўлсин; унга Тангрининг раҳматлари бўлсин.
       1-боб: Самарқанд деб аталиши; 2) шаҳар иморатларини ким илк қурган; 3) шаҳар ҳавоси; 4) ери тузилиши ва тевараги кўриниши; 5) теваракдаги тоғлар; 6) теваракдаги ариқ ва булоқлар; 7) теваракдаги ғор ва чуқурликлар; 8) масжид ва мадрасалар; 9) қабр ва мозорлар; 10) қабристон зиёрати йўллари; 11) қабристон элидан олинадиган ибрат ва ўгитлар.
       Самарқанд қўрғонини Кайкубод ўғли Кайковус солдирди.
       Самарқанд даласининг ғарб томони очиқ майдон, қолган уч томони юксак тоғлар билан қуршолган.
       Самарқандда Амир Темур еттита боғ солдирган.
       120 тош бир фарсахга тенг; уч тош 24 чақиримга тенг;
       Самарқандда Афросиёб қалъаси, Ҳазрати Хизр алайҳиссалом масжиди, Амир Темур кўрагоннинг жомеъ масжиди, Мирзо Улуғбек бин Мирзо Шоҳрух мадрасаси ва жомеъ масжиди, Муҳаммад Шайбонийхон мадрасаси, Шердор мадрасаси, Тиллакори мадрасаси,  бор.
        Эски замонларда шаҳарга вабо ёки бирор бошқа бало келса, зоҳид, обид ва олимлар масжидга йиғилишиб дуо қилар экан.
       Мирзо Улуғбек 1437 йилдан бошлаб мунажжимлар орасида эътиборли бир китоб саналган "Зичи Кўрагоний"ни ёзган.
       Регистон майдонида Шердор мадрасаси (кунчиқарда), Улуғбек мадрасаси (кунботарда), Тиллакори (ўртасида шимолда) жойлашган.
       Амир Темур 300 минг урушқоқ кучли қўшин билан Хитой ўлкаси фатҳига чиққан. Йўлда Ўтрор шаҳрида касалланиб, ўлди. Беш кунда унинг жасадини Самарқандга олиб келиб кўмишди. Ўтрордан Самарқандгача 70 тошлоқ йўл.
       Бурҳониддин Марғилоний "Ҳидоя" асари муаллифи. У 1149 йилда туғилди, 1178 йилда Самарқандда "Ҳидоя"ни ёзиб тугатган, 1197 йилда ўлган. Марғилоний Насафийнинг шогирди. "Ҳидоя" мусулмон қонунчилигига оид қимматли асар бўлиб, инглиз тилига, ундан қисқартирилиб рус тилига 4 жилд қилиб таржима қилинган ва 1893 йилда Тошкентда чоп қилинган.
       Самарқанд халифаси ҳазрати Усмон "Қуръон"ни ўқиб турган чоғида шаҳид қилинган ва у кишининг қони ҳали ҳам шу "Қуръон"нинг бетида бор. Бу "Қуръон"ни Амир Темур кўрагон келтирган. Ушбу "Қуръон" кийик терисига куфий хат билан ёзилган.
       Хожа Аҳрори валий асли Тошкент вилоятидан бўлиб, Самарқандда яшаган. У киши 1403 йилдан 1489 йилгача яшаган.
       Ҳазрати Хизр - афсонавий пайғамбар, афсоналарга кўра у оби ҳаёт (эликсир) топган.
       Абу Мансур Мотуридий - Ҳанафия мазҳабининг кўзга кўринган етакчиларидан. У 944 йили вафот этган.
       1599-1753 йилларда Аштархонийлар сулоласи ҳукмронлик қилган.
       Қол ва Ҳол илми: Ҳол - илми тасаввуф, Қол эса дунёвий илм. Қол деб тил билан англатиб бўладиган илмаларга, ҳол деб сирли илмларга айтилади. Тасаввуф ва шайхлик илмлари ҳол жумласидан бўлиб, қолама илмлар қолдир.
       Халифа Усмон "Қуръон"и чор Россияси қўшини Самарқандни олгандан кейин, Ленинградга кўчирилган, Октябр инқилобидан кейин совет ҳукумати уни татарларга берган, Туркистон халқининг тилаги бўйича 1923 йилда Тошкентга келтирилган.
14) Авесто. Асқар Маҳкам таржимаси.
       Эрамиздан аввал 1300-1100 йиллар яратилган зардуштийлик динининг муқаддас китоби. Унда қадимги одамларнинг турмуш тарзи, эътиқоди, анъаналари тасвирланган.
       Зардуштийлик - дунёвий динлар орасида энг қадимгиси бўлиб, инсоният тараққиётига бевосита ва билвосита жуда катта таъсир кўрсатган.
       Зардуштийлик дини ҳақида фундаментал тадқиқотлар муаллифи инглиз Мэри Бойс унинг бундан 3500 йиллар илгари Осиё чўлларида пайдо бўлгани ва бошқа динларнинг шаклланиши ва ривожланишига кўрсатган таъсиридан ташқари олижаноб дин эканлигини таъкидлайди.
        "Авесто"нинг ҳозирча маълум бўлган нусхаларини олимлар 21 китоб (қисм)дан иборат демоқдалар. Улардан 7 китоб худолар, коинотнинг пайдо бўлиши ва инсоният тарихига доир; кейинга 7 китоб ибодат масалалари, дин дастурлари, халқнинг яшаш тарзини ифода этади; охирги 7 китобда тиббиёт, астрономияга доир маълумотлар жамланган.
        "Авесто"нинг ҳозирга бизга маълум бўлган энг қадимги, 1324 йили кўчирилган нусаси Копенгаген шаҳрида сақланади. 1996 йили Эронда чоп этилган икки жилдли "Авесто" ҳам анча мукаммал нашр ҳисобланади. Тадқиқотчилар фикрича сосонийлар давридан "Авесто"нинг 21 китоби сақланиб қолган. У 348 бобдан ташкил топиб, 345700 сўздан иборат бўлган.
       Ҳозирги маълумотларга кўра "Авесто" Ясна, Яшт, Виспарад, Вандидод, Кичик Авесто қисмларидан иборатдир. Ясна - ҳамду сано, муножот ва қурбонлик дуоларидан ташкил топган 72 бобли тўплам. Унинг 17 боби готлар - гимнлар деб аталади. Яштлар - зардуштийларнинг алоҳида худоларини мадҳ этувчи кўшиқ-оятлардир. Уларда қадимий ривоятлар кўплаб учрайди. Бу ривоятларнинг айримлари Фирдавсийнинг "Шоҳнома"сида ўз ифодасини топган. Яштларнинг аксарияти шеърий шаклда битилган; Виспарад - ясналарга қўшимча тарзда ёзилган. Вандидот - девларга қарши қонун маъносини англатади. У ёмонлиқ жаҳолат ва разолат тимсоллари - девларга қарши кураш қонунномаси ҳисобланган. Кичик Авесто - у Қуёш Ой, Ардвисура, Баҳром сингари худо ҳамда маъбудалар шарафига айтилган дуо матнларини ўз ичига олади. Зардуштийлик сосонийлар даврида давлат дини мақомини олган.
       Зардуштийлик дини пайдо бўлган замин ҳақида турли фаразлар бор: Парфия (ҳозирги Туркманистон), Мидия, Шарқий Эрон, Бақтрия, Туронзамин (Хоразм, Бақтрия, Сўғдиёна, Фарғона). Абу Райхон Беруний Озарбайжонни Зардушт ватани деб билган.
       Зардуштийлик таълимоти ҳам барча динлар сингари аввал оғзаки тарзда пайдо бўлиб, кейинчалик хатга тушган. Оврупода Зардушт таълимотининг "Зороастр" - "зороастризм" шаклида ёйилиб кетишига сабаб бу исм юнон тилидаги "астрон" (юлдуз) сўзига ўхшашлигидир. Қадимги ривоят ҳамда манбаларда Зардушт донишманд-астролог сифатида қайд этилган. Тарихий манбалар шундан далолат беради-ки, зардуштийлик дини ўз даврида жуда кенг тарқалган ва буддизм, иудаизм, насронийлик ҳамда ислом динларининг шаклланишига катта таъсир кўрсатган.
       Тарихчи Маъсудийнинг "Олтин водий" китобида қайд этилишича, Александр Македонский Истаҳр шаҳрини босиб олиб, олимларига "Авесто"даги тиббиёт, фалсафа ва илми нужумга доир ўринларни таржима қилиб, қолган қисмини ёқиб юборишни буюрган. Масъудий маълумотига кўра, "Авесто" матни 12 минг олтин тахтага ёзилган. Тарихчи Балхийнинг "Форснома" китобида "Авесто" 12 минг ошланган мол терисига битилган ҳикматлар китоби эканлиги қайд этилади.
       Зардуштийлик таълимоти таъсирида яратилган қазилма буюмлари кўплаб топилган: 1984 йили Фарғонанинг Ҳақ қишлоғида бронзадан ясалган тўғноғич топилган. У эрамиздан аввалги 3-2 мингинчи йилларга бориб тақалади. Бўстонлиқ районининг Хумсон қишлоғида топилган, эрамиздан аввалги 1 мингинчи йилларга тааллуқли, ҳозир Эрмитажда сақланаётган тўғноғичсимон буюм. 1939 йили Катта Фарғона канали қурилиши пайтида топилган, ҳозир Ўзбекистон тарихи музейида сақланаётган, эрамиздан аввалги 6-4 асрларда қуйилган катта бронза қозондир. Қозоннинг четларида тўртта қулоқлари орасига бир-бирининг орқасидан кетаётгандай тўртта эчки ҳайкалчалари ўрнатилган. 
       Гоҳлар - "Авесто"нинг энг қадимий бўлимларидан бири ёҳуд Зардуштнинг бешлик қўшиқлари. "Авесто"да "госо", паҳлавий тилида "гос", форсийда "гоҳ" шаклида қўлланилади. Маъноси - қўшиқ. Форсийда "госо" ўрнига баъзан "гот" деб ёзилади. "Гоҳ" Шарқ мумтоз мусиқа санъатида ҳам қўлланилади, чунончи "Дугоҳ", "Сегоҳ", "Чоргоҳ".
       Мазда - асл авестойи шакли "Аҳураҳ Маздаҳ". Ашаҳ ва яхшилик оламининг бунёдкори. Бутун эзгулик ва поклик оламини яратган қудрат. Маздапарастлик динининг Олий Илоҳи. Санскрит тилида "Асура" бўлиб, қадимги ҳинд асотирларида бир гуруҳ девларнинг номини ифодалаган. Кейинча Шарқ халқлари бу номга "Мазда" сўзини ҳам илова қилганлар. Санскрит тилида ҳам доно, ҳушёр маъноларини ифодаловчи "мизос" сўзи асли Мазда демакдир.
       Гуштасп - Зардуштга замондош бўлган ҳукмдор. Маздапарастлик таълимотини одамлар орасида ташвиқ қила бошлаган Зардушт ҳукмдор Гуштасп ҳузурида паноҳ топди. Гуштасп Зардушт таълимотини қабул қилди. Гоҳларда Зардушт бу ҳукмдор номини уч ўринда "Кавай Виштаспа" (Кай Гуштасп) тарзида тилга олади. "Кавай" ёҳуд "кай" ҳукмдорлик унвони бўлиб, каёний подшоҳларнинг номига қўшиб айтилган (Кай Қубоддан то Кай Гуштаспгача). "Шохнома"да Гуштасп сиймоси "Авесто"дагига нисбатан бутунлай тескари. Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, эҳтимол, дин ҳомийси сифатида маздапарастлар ўртасида обрў-эътибор қозонган Гуштасп оддий халқ орасида бу қадар мавқега эга бўлмагандир. Фирдавсийнинг "Шоҳнома"сида Гуштасп ситамкор, найрангбоз, нотавон шоҳ сифатида тасвирланади. У туронликларнинг ҳамласига дош беролмай Сийистонга қочади. Бироқ "Шоҳнома"нинг порлоқ қаҳрамонларидан бири Исфандиёр Гуштаспнинг ўғли. Аммо бу қаҳрамон ҳам қўрқоқ ва хоин отасининг иродаси билан ўлдирилади.
       Авестошунос Меҳрдод Баҳор "Камар боғламоқ зардуштийларнинг муқаддас одатларидандир. Уларнинг фикрига кўра бу инсон танасининг иккига ажратиб турувчи пушта ёхуд девор. Таннинг юқори қисмидан яхши амаллар вужудга келади. Пастки қисмидан эса Аҳриман ёмон амалларни рўёбга чиқариши мумкин".
       Жаҳон икки - ёруғлик ва зулматдан иборат бўлиб, ёруғлик ёхуд нур оламига Аҳура Мазда ва зулмат оламига Аҳриман ҳоким.
       Меҳр - "Авесто"да "мийсра", паҳлавийда "мийтр" ёхуд "мийҳр". "Янги Авесто"да фароғат ва ёруғлик илоҳи. У қадимги Ҳинд ва Эрон динларидаги энг буюк илоҳлардан бири саналган. Илоҳ Меҳрга бағишланган ҳамд ва мақтовлар ҳинд, умуман, қадим Шарқ динларида жуда кенг ўринни эгаллаган. Илоҳ Меҳрнинг буюк ҳайкали Санкт Петербург, Ватикан, Рум ва ўнлаб калисолар, музей ва илм-ҳунар марказларида мавжуд.
       Суруш сўнгги кунда одамларга ҳакамлик қилувчи илоҳлар сирасидан. Рашн охират куни Меҳр ва Суруш илоҳларидан кейин учинчи мақомда туради ва одамларнинг ҳакамлик қилади.
       Ҳовангоҳ - маздапарастлар эътиқодига кўра, бир кеча-кундуз беш қисмга бўлинади. Бомдод - эрта субҳидамдан то кун ярмигача бўлган маҳал "Ҳовангоҳ" деб юритилади.
       Сом - Гаршасп. Авестошунос Иброҳим Пурдовуднинг ёзишича, "Авесто"нинг эътиборли қаҳрамони Гаршасп "Шоҳнома"даги Рустам ва юнон асотирларининг ёвқур шавкатли қаҳрамони Ҳераклга монанддир. "Шоҳнома", "Гаршаспнома" ва Исломдан кейинги бошқа адабиётларда Гаршасп, унинг отаси - Сом, бобоси - Наримон ҳақида сўз боради. Гаршасп оловга нисбатан қилган ҳурматсизлиги учун Аҳура Маздадан кечиришни илтижо қилади. Бунинг эвазига аҳриманий девларга қарши жанг қилиб, улардан инсониятни халос этишга ваъда беради. Гаршасп кўплаб зиёнкор девлар, аждаҳо, пари ва жодуларни нобуд этиб, одамларни бу ёвузлиқ разолат ва залолатдан қутқаради. Гаршасп ҳар қанча қаҳрамонлик кўрсатмасин, илоҳ Озар ундан чеккан озори туфайли жаннат эшикларини унинг қаршисида ёпиб қўяди ва биҳиштга киришига монелик қилади. Ниҳоят Зардушт илоҳ Озардан Гаршасп гуноҳларидан ўтишини сўрайди. Озар Зардуштнинг ўтинчини қабул қилади.
       Афросиёб - "Авесто"да "Франграсян". Маъноси - даҳшат солгувчи ёхуд қўрқув солгувчи одам. Машҳур Турон шоҳи, Пушангнинг ўғли. Навзаршоҳ замонида Кайхусрав салтанатига довур ҳоят узоқ давом этган Эрон ва Турон жангларининг иштирокчиси, асл паҳлавон. Афросиёб ҳаётининг энг муҳим воқеалари бу унинг ўз паҳлавон шаҳзода Сиёвушни ўлдиришидир. "Авесто"да бу икки ҳодиса Афросиёбнинг энг буюк гуноҳи тарзида қайд этилган. Афросиёб ўз невараси, Сиёвушнинг ўғли Кайхусрав томонидан қатл қилинади. Афросиёб шахси, унинг образи қадимги ҳинд адабиётларида ҳам кўзга ташланади.
       Биҳишт - "Авесто"да "ваҳишта". Форс-тожик тилидаги "беҳ" ёхуд "биҳ", яъни "яхши", "аъло" маъноларини ифодаловчи сўзларнинг этимологияси "ваҳишт" ёхуд "биҳишт".
       Аряман - дўстлиқ қардошлик ва осудалик илоҳи. Қачонки Аҳриман ер юзига 9999 хил касалликларни юборди, Аҳура Мазда бу дардларнинг давосини Аряманга топширади. 
       Гоҳлар (биринчи дафтар)
       Озар (оташ) - олов қўриқловчи илоҳ.
       Шундай қилиб, фаровон ва озод ҳаётни Зардушт қавмига раво кўрмаган гарпон ва кавайлар ҳақиқатда хор бўладилар.
       Ҳақиқатда энг эзгу таълим ростлик илми ва диногоҳликдир.
       Ҳар ким бу дунёда тирикликни бунёд этгувчи қонун бўлган Ашаҳ - Ҳақиқат таълимоти асосида яшаши лозим.
       Ҳар ким андиша, сўз ёхуд икки қўли билан дурванд - ёлғон билан курашса, унинг издошларини яхши йўлга бошлаёлса, Мазда Аҳуранинг муҳаббатини қозонади.
       Зардушт ва унинг издошлари фаолиятида "қуёшпарастлик" белгилари бор. Зардуштийлар одатда қурбонликни қуёш нурлари тушмайдиган ерларда қилганлар.
       Эй, Мазда Аҳура! Тириклик ибтидо топган лаҳзада Сени кўрганимдан сўнг ва тириклик интиҳосида ҳар бир калом ва амалларнинг ҳисоб-китоби рўй бергуси соатда яхшиларга яхшилиқ ёмонларга ёмонлик мукофотини ирода қилишингни англагач, Сени пок деб билдим.
       Мен - Зардуштман. Бутун вужудим, жон-таним билан дев ва девпарастларнинг душмани, ҳақпарастларнинг паноҳиман.
       Эй, Аҳура! Сендан ўтинаман, Ҳақиқат билан жавоб бер: Ибтидода борлиқнинг Яратгувчиси ва Ҳақиқатнинг отаси ким эди? Қуёш ва юлдузлар гардишига илк бор асос солган Зот ким? Ким у ойни дастлаб тўлдиради ва яна кичрайтиради? Оёқларимиз остига тўшалган заминни ким яратди? Бошимизда йиқилмай турган осмонни яратган кимдир? Сув ва гиёҳларни ким бунёд этди? Ким шамол ва қора булутларга шитоб бахш айлади? Эзгу ниятни яратган ким? Қай бир устоз ёруғлик ва зулумотни яратди? Қай бир устоз уйқу ва бедорликни яратди? Мен суҳбатлашаётганларнинг қай бири ҳақпараст ашаван, қай бири девпараст дурванддир? Қандай қилиб ёлғон дуружни ўзимиздан ҳайдайлик? Ҳақиқат нурлари остида динсиз, каззоб девпарастларнинг шарридан мени ҳамиша асрагайсан.
       Ашаҳ - Ҳақиқатдан эшитдимки, Аҳура унинг Яратгувчиси, Эзгу Ният унинг отаси ва Ормаитий унинг қизидир. Ҳамма-ҳамма нарсадан огоҳ Аҳурани алдаш мумкин эмас.
       Оламларни яратган Зот - Аҳура менга айтган нарсалар хусусида сўзламоқчиман. Одамларга ушбу сўзларни тингламоқлик энг улуғ аъмолдир: "Менинг таълимотимга амал қилганлар ва унга эргашганлар комиллик ва абадийликка етгайлар; Эзгу Ният амаллари билан Мазда Аҳурага қовушгайлар".
       Эй, Мазда! Эй, Ашаҳ - Ҳақиқат! Ҳақиқат ва покиза дил билан сени мадҳ этаман, офаринлар айтаман ва буюк ҳикматинг, қудратинг, ҳимоятингга муштоқман.
       Зардушт душманлари ҳам сўз ва амалда унинг динини ўргандилар.
       Ясна (иккинчи дафтар)
       Эй, Аҳура Мазданинг ўғлони - Озар!
       Эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу амални олқишлайман. Мен барча ёмон фикр, ёмон сўз ва ёмон амалдан юз бураман.
       Ҳуршид - қуёш.
       Девларни забун этгувчи адолатни олқишлаймиз. Зардуштнинг одиллигини олқишлаймиз. Азалий нурни олқишлаймиз. Эзгу маздапарастлик динини олқишлаймиз. Мазданинг қазо ва қадарини олқишлаймиз. Поқ ҳалол ва мард ашаванни олқишлаймиз. Сувлар, заминлар ва гиёҳларни олқишлаймиз. Манзиллар, қишлоқлар, яйловлар, хонумонлар, сувлоқларни олқишлаймиз. Қишлоқлар соҳиби Аҳура Маздани олқишлаймиз. Ҳушвақтлик бағишловчи сутни олқишлаймиз. Ўтин ва тутунни олқишлаймиз. Барча-барча ашаван илоҳларни олқишлаймиз.
       Энди мен - Зардушт - хонумонлар, қишлоқлар, шаҳарлар ва ўлкаларнинг раҳбарларига юзланай, токи улар аҳуравий ва зардуштий динига бўйинсунсинлар; бу дин талабига кўра сўзласинлар ва амал қилсинлар!
       Беш нарсага боғланганман. Беш нарсадан чекинганман. Эзгу фикрга, эзгу каломга, эзгу амалга, бўйинсунгувчига, Ашаҳ - Ҳақиқатга боғланганман. Ёвуз фикрдан, ёвуз каломдан, амалдан, бўйин тоблагувчидан, Дуруждан чекинганман. Икки мийнунинг энг сўнгги кураши бош кўтарадиган қиёмат кунига қадар шундайман.
       Девларни лаънатмайман. Мен жанг-жадалларни, уруш аслаҳаларини бартараф айлаб, қариндошлик ришталарини пайванд қилмоққа фармон бергувчи маздапарастлик динига ишонаман. Барча-барча яхшиликлар Аҳура Маздага хосдир.
       Яратгувчи Аҳура Маздани шарафлаймиз. Аҳура Мазданинг ўғлони Озарни шарафлаймиз. Ашаван Мазда яратган эзгу сувларни шарафлаймиз. Учқур тулпорли Қуёшни олқишлаймиз. Сигир уруғини ўзида асрагувчи Ойни олқишлаймиз. Осмонни олқишлаймиз. Эзгу мартабали заминни олқишлаймиз. Сут ва ёғ, равон сув ва нозли гиёҳни олқишлаймиз. Барча солиҳ эрларни мадҳ этамиз. Барча солиқ аёлларни ардоқлаймиз. Юлдузлар, Ой ва Қуёшни барсам гиёҳи билан олқишлаймиз. Зардуштнинг одиллигини шарафлаймиз. Азалий нурни шарафлаймиз. Эзгу маздапарастлик динини олқишлаймиз.
       Улуғлардан улуғ Аҳура Мазданинг аҳу ва ратувини чорлайман, токи нобакор Аҳриманни ҳайдаб солайлиқ токи қаҳр-ғазаб деви, қонхўр Дарафшни улоқтириб ташлайлик; токи мозандарий девларни қувиб юборайлик; токи варинанинг барча дев ва дурвандларини яксон этайлик...
       Эй, Мазда Аҳура! Эй, Қудратлилардан қудратлироқ! Эй, Комил Ақл! Эй, оламларга кенглик бағишлагувчи Ашаҳ - Ҳақиқат! Эй, Эзгу Ният! Эй, Олам Шаҳриёри!
       Сувларни олқишлаймиз. Қуйи оқгувчи, йиғилгувчи ва равон оқгувчи, эзгу ниятли аҳуравий сувларни мадҳ этамиз. - Эй, сувлар! Сизлар яхшилик билан равонасиз. Хилқатни ювиб пок этасиз ва икки жаҳон саодатига сазоворсиз. Биз сизларни эъзозлаймиз. Эй, баракотли сувлар! Сизларни имдодга чорлаймиз; сизлар оналар мисолисиз; соғин сигирлар каби парвариш қилгувчисиз ва барча озуқалардан яхшироқ, хушроқдирсиз.
       Сувлар қуюлгувчи тоғларни олқишлаймиз. Сув туққувчи дарёчаларни олқишлаймиз. Судбахш буғдой далаларини олқишлаймиз. Мазда ва Зардуштни олқишлаймиз. Замин ва барча эзгу нарсаларни олқишлаймиз. Оламларга кенглик бағишлагувчи Ҳавмни олқишлаймиз. Ўлимни узоқлаштиргувчи Ҳавмни мадҳ этамиз. Оқин сув ва баландпарвоз қушларни олқишлаймиз. Бутун мавжудотга яхшилик истовчи Маздани олқишлаймиз. \
       Аша сувларда, гиёҳларда, чорполарда мавжуд бўлган жамийки дармонлардан воқиф.
       - Эй, Аҳура Мазда! Биз сенинг ибодатинг билан шодмиз. Бу ибодатни муттасил бўлишини истаймиз. Биз алқов ва ҳамду санога қоиммиз.
       - Эй, Мазда! Сенга кўнгил боғлаганлар огоҳлик ва поклик билан сенга пайваст бўладилар. Шоядки, бу хонада итоятгўйлик итоатсизликдан; муроса муросасизликдан; ҳокисорлик кибрдан; тўғри сўз ёлғондан; Ашаҳ - Ҳақиқат дуруж устидан музаффар бўлса... - Эй, ҳаммадан язши Ашаҳ - Ҳақиқат! Эй, барчадан гўзал Ашаҳ - Ҳақиқат! Сенинг висолинг насиб қилсин. Сенга қўшилмоқлик насиб қилсин.
       Мардуд бўлсин, йўқолсин Аҳриман ва унинг ёвуз, зарарли хилқати. Мардуд бўлсин, йўқолсин ўғри ва қароқчилар. Мардуд бўлсин, йўқолсин зандик ва жодулар. Мардуд бўлсин, йўқолсин мард ашаваннинг душманлари ва кушандалари. Мардуд бўлсин, йўқолсин нодуруст андиша қилгувчи, ёлғон сўзлагувчи, қабиҳ амаллар қилгувчи, эй, Сипийтмон Зардушт!
       Сув ўғри, торожкор, қароқчи, порсокуш, жодугар, ашмуғ, нопорсо, каззоб, золим ва маййитни тупроққа топширгувчиларга насиб қилмасин! Бундай кимсалар амали ўзларига қайтсин; кимда-ким ёмонлиқ зиён-заҳматни раво кўрса, унинг ўзига урсин.
       Вандидот (учинчи дафтар)
       Аждаҳо - "Авесто"да "Азидахона", уч калла, уч оғиз ва олти кўзли маҳлуқ. Унинг мақсади жаҳонни одам зотидан тозалаш. Ёмонлик илоҳи Аҳриман уни шу мақсадда яратган.
       Мен - Аҳура Мазда - яратган илк сарзамин ва бирламчи юрт бу - Доитё (Амударё ёки Зарафшон) дарёси соҳилидаги хушманзара Ийрон Виж эди. Шундай сўнг, бутун борлиғи ажал билан йўғрилган Аҳриман келди-да Доитиё дарёси қаърида Аждаҳони яратди. Ва бу зимистон девларни борлиқ олам устидан ғолиб қилди. Мен - Аҳура Мазда - яратган иккинчи сарзамин ва гўзал юрт Суғд диёри эди. Мен яратган учинчи юрт қудратли ва пок Марв диёри эди. Тўртинчи юрт зебо ва ораста Балх диёри эди. Бешинчи Балх ва Марв оралиғидаги Нисоядир. Олтинчи - Ҳирот. (... ўн олтигача). Жуда кўп гўзал ва роҳатбахш сарзаминлар, юртлар бор. Уларни ҳам мен - Аҳура Мазда - бунёд этдим.
       Мен - Аҳура Мазда - сен - Зардуштдан ташқари одамлар орасидан биринчи бўлиб қуёш юзли, яхши сулувлар соҳиби Жамдан ҳол сўрдим ҳамда Аҳура ва Зардушт динини унга ошкор қилдим. Мен - Аҳура Мазда - унга дедим: - Сен жаҳонда менинг динимдан огоҳ этгувчи ва динимни элтгувчи бўл! Жам менга жавоб берди: - Мен жаҳонда сенинг динингдан огоҳ этгувчи ва динингни элтгувчи бўлиб туғилмадим ва ўрганмадим! Шунда мен - Аҳура Мазда - унга дедим: - Эй Жам! Унда менинг жаҳонимга кенглик бахш айла. Менинг жаҳонимни ардоқла, жаҳон аҳлига пешво ва асрагувчи бўл! Шунда Жам рози бўлди. Шундай қилиб, Жам менинг Шаҳриёрим бўлди.
       - Эй, оламни яратга Зот! Замини ҳаммадан кўра бахтлироқ бўлган дунёдаги биринчи жой қаёр? Бундай жой қўлда покиза ўтин, янги соғилган сут тутган, ўз амал-эътиқодига дилда ишончи собит, ўктам овоз, кенг яйловлар ишқи билан масрур ва бу яйловларни қўшиққа солган бир Ашаван оёқ босган заминдир. Иккинчиси - бир Ашаван уй тикланган макондир. Ўша уйда мўбад рўзғор тебратади. Сигирлар галаси ва уй бекаси, фарзандлар ва сурувлар яшайди бу уйда. Сигирлар галаси яхши парвариш қилинади. Уй бекаси бахтиёр, фарзандлар шодмон. Ҳамиша олов гуриллаб туради. Учинчиси - бир Ашаван ҳаммадан кўпроқ буғдой, ёғ ва мевали дарахтлар эккан, одамлар қуруқ ерларга сув чиқарган, сувли ерларни шудгор қилган заминдир. Тўртинчиси - сернасл қўйлар ва тевалар яшайдиган заминдир.
       - Эй, оламни яратган Зот! Замини энг аччиқ ғуссага гирифтор бўлган дунёдаги илк жой қаёр? Биринчиси - Аризвар тоғининг кифти бўлиб, унинг саҳнида дўзах моғорларидан чиққан девлар жам бўладилар. Иккинчиси - одамлар ва итларнинг кўплаб жасадлари тупроққа кўмилгувчи жой. Учинчиси - сон-саноқсиз дахмалар тикланиб, унинг ичига одамларнинг жасадлари қалаштириб кўмиладиган жойдир. Тўртинчиси - Аҳриман яратган махлуқлар кўплаб ин қурган макондир. Бешинчиси - қуруқ ва ғуборли кўчада ўлдирилган Ашаван ортидан унинг хотин ва фарзандлари оҳу фиғон чекиб бораётган жойдир.
       - Эй, оламни яратган Зот! Заминни ҳаммадан кўра кўпроқ бахтиёр қилган тўртинчи шахс ким? У ҳаммадан кўп буғдой, гиёҳ ва мевали дарахтлар эккан зотдир! У қуруқ ерларга сув чиқарган ва сувли ерларни шудгор қилган зотдир. Узоқ замон экилмаган ва омоч тегмаган замин бахтсиздир. У омочни орзу қилади. Бундай замин балоғат палласига кирган соҳибжамол қиздир. Бу қиз фарзанд кўриш ва яхши ёстиқдошга интиқдир. Кимда-ким заминни чап ва ўнг қўл билан, ўнг қўл ва чап қўл билан шудгор қилса, замин унга фаровонлик бахш этади. У гўзал ва покиза қизга ўхшайди. Бу қиз эр хонадонига кириб бориб, ўз тўшагида ҳалол ёстиқдошига фарзандлар туғиб беради. Замин ҳам мўл-кўл меваларини инъом этади.
       - Эй, дунёни яратган зот! Мазда динини қандай таом тўйғизади? Буғдой экмоқ ва яна буғдой экмоқ. Кимда-ким буғдой экса, у Ашаҳни (Ҳақиқат) экади. У Мазда динини яна ва яна кўкартиради. У Мазда динини юзлаб ҳамду сано, назру ниёз ва ўн минглаб қурбонликлар билан қувватлантиргандек қудратли қилади. Қачонки эгатларда уруғ етилса, девлар ўринларидан қўпадилар. Қачонки буғдой гуркираб кўкарса, девлар даҳшатдан титрай бошлайдилар. Қачонки буғдой ун бўлса, девлар нола чекадилар. Қачонки беғдой хирмонга уюлса, девлар нобуд бўладилар. Қай бир хонадонда буғдой бош чиқарса, девлар у хонадонга яқинлаша олмайди. Қай бир хонадонда буғдой бош чиқарса, девлар у хонадондан узоқлашадилар. Қай бир хонадонда буғдой омбори бўлса, гўё қиздирилган темир девлар бўйнини чирмаб ташлайди.
       Кимда-ким қарзни ўз эгасига қайтармаса, унинг бу амали ўша омонатни ўғирлаган билан баробар бўлади.
       - Эй, дунёни яратган зот! Қасамларнинг саноғи нечадир? Олтита: сўз қасами, қўл, қўй, сигир, одам, экин. Кимки сўз қасамини ёлғиз сўзнинг ўзи деб тасаввур этса, уни қўл қасами билан тузатиши ва қўл қасамининг товонини тўлаши керак. Қўл қасамини қўй қасами билан, қўй қасамини сигир, сигир қасамини одам, одам қасамини экин қасами билан ислоҳ қилши керак.
       Ҳеч ким сув ва ёниб турган олов қаршисида густоҳлик қилмасин. Ҳеч ким ўз қўшнисидан олган омонатидан тониб, ёлғон сўйламасин. Кимнинг хотини бўлса, у хотинсиз ва дунёдан фарзандсиз ўтаётган кимсадан яхшироқдир. Кимнинг уйи бўлса, у уйсиз бехонумон одамдан яхшироқдир. Кимнинг дунёси бўлса, у ҳеч вақоси йўқ гадодан афзалдир. Очнинг мурдадан фарқи йўқ.
       Ўлганлар жасади қаерга олиб борилади ва қаерга қўйилади? Итлар ва ўлаксахўрлар доим иқомат қилгувчи тоғ чўққисига элтиб қўйилади.
       Бетаваққуф ўлимдан сўнг, жон танадан чиққач, булғовчи насв деви чиқин жисмига кириб, визиллаганча мурданинг орқа-олдидан булғай бошлайди.
       - Эй, оламни яратган зот! Маздапараст табиблик қилмоқчи бўлса, у дастлаб ўз лаёқатини кимда синаб кўриши керак - маздапарастдами девпарастдами? Девпарастда. Агар жарроҳлик тиғи билан даволаш жараёнида уч карра ҳам девпараст нобуд бўлса, демақ у табибликка лаёқатсиздир. Шундан сўнг унинг бирор бир маздапарастни даволаши мумкинмас.
       Одам жисми тупроққа топширилгач, қанча муддатдан сўнг замин ўзининг дастлабки поклик ҳолатига қайтади? Эллик йилдан сўнг.
       Одамлар овқатланадиган идишлар итлар ё инсонлар мурдорига (жасадига) тегиб кетса, уларни поклаб бўладими? Ҳа, агар идиш олтиндан бўлса, бир марта кумиз (новвос сийдиги) билан ювилади; бир марта сувга чайилади. Шунда пок бўлади. Агар идиш сиймдан бўлса, икки марта кумиз билан ювилади; икки марта тупроққа беланади; икки марта сувга чайилади. Агар идиш қалайдан бўлса, уч марта кумиз, уч марта тупроқ, уч марта сув. Агар идиш темирдан бўлса, 4 мартадан. Агар идиш тошдан бўлса, олти мартадан. Тупроқ, чўп, сопол идишларни поклаш мумкин эмас.
       Агар бир эр бошқа бир эр билан зўрлик асосида баччавозлик қилса, жазоси қамчи билан саккиз юз марта саваланади. Агар келишилган ҳолда баччавозлик қилса, бундай гуноҳ оқланмайди ва унга ҳеч қандай товон йўқ. Агар бир эр бошқа бир эр билан баччавозлик қилса, у девдир.
       Зардуштийлик ақидасига кўра тўрт тоифа кишилар сўзсиз, ҳеч қандай ҳукм ва ҳакамсиз қатл қилинадилар Булар: мурдор (жасад) ёқувчи, йўлтўсар қароқчи, баччавоз ва энг қабиҳ гуноҳ устида қўлга олинган кимса.
       - Эй, оламни яратган Зот! Эй, Ҳақиқат! Ота ва она вафотидан сўнг, ўғил ота учун ва қиз она учун неча муддат мотам тутади? Яхши зотлар учун уч кун, гуноҳкорлар учун олтмиш кун мотам тутилади.
       Кимки хонаки итни уриб ўлдирса, у етти юз марта саваланади. Кимки дайди итни уриб ўлдирса, у олти юз марта саваланади. Агар бир эр балоғатга етган қиз ёхуд жувон билан - хоҳ турмушга чиққан, хоҳ чиқмаган бўлсин - алоқа қилса ва ўша қиз ё жувон ҳомиладор бўлгач, одамлардан номус қилиб, сув ва гиёҳлар билан ўзида ғайритабиий ҳайз ҳосил қилса, гуноҳ унинг гарданидадир. Агар ўша аёл одамлардан номус қилиб бачадонидаги тириклик мевасини нобуд қилса, одам ўлдириш гуноҳи аёл ва эрнинг гарданидадир. Улар ошкора қатл этиладилар. Агар бир эр балоғатга етган қиз ёхуд жувон билан - хоҳ турмушга чиққан, хоҳ чиқмаган бўлсин - алоқа қилса ва қиз ё жувон ундан ҳомиладор бўлса, то гўдак дунёга келгунга қадар эр ўша қиз ё жувонни ўз қарамоғига олмоғи керак.
       Кимки соч тараса ёхуд уни олса, ёхуд тирноғини олгач, уни ҳеч қандай расм-русумсиз бирор чуқурга ё ковакка тўкиб юборса, бу қабиҳ амал девларни дуо билан олқишлаб, кучлантирган нусрат бахш этган билан баробардир.
       Одамзод "кичик олам"дир. Унинг вужудидаги ҳар бир унсур табиатда ҳам мавжуд. Ўлимдан сўнг яна ўша табиатдаги унсурларган қайтиш қилади. Растохез - қиёмат рўй берганда сўнгаклари тупроқдан, қони сувдан, сочлари гиёҳлардан, тириклиги оловдан қайтиб келади.
       Эй, Зардушт! Эй, солиҳ амалли! Мендан сўра! Мендан иста! Мен барча яралмишлардан яхшироқ бўлган яратгувчиман. Мен ҳаммадан ҳам донишмандроқман. Ҳар нечук муаммо ва жумбоқларни ҳам қилишга қодир зотман!
       Яштлар (тўртинчи дафтар)
       Аҳура Мазда деди: "Менинг номим - Сўровчидир, Вафодор Зардушт, Иккиламчи исмим - Матлуб, Учинчи - Қудрат, 4-си Ҳақиқатдир, 5-си Барча Эзгулиқ 6-си - Ақл эрур, еттинчи - мен Ақллидирман, 8 - Таълимотман мен, 9 - мен Муаллимман, 10 - мен Авлиёдирман, 11 - Муқаддасман мен, 12 - мен Аҳураман, 13 - Қудратлидирман, 14 - Ёвуз эмасман, 15 - мен Толибдирман, 16 - Ҳисобчиси барча нарсанинг. Ҳар нарсани Кўргувчиман - 17-си, Асрагувчи ҳам ўзимман - 18инчи, Яратгувчи менинг ўзим - 19инчи, 20 - мен Маздаман. Зардушт, менга ибодат қил, Ибодат қил кеча ва кундуз, Адо этгил тоатларни, Муносиб тарзда.
       Яратгувчи - Олампаноҳман, Асрагувчи, Билгувчиман мен, Муқаддас Руҳ исмимдир менинг, Ҳам Нажотбахш менинг исмимдир, Энг Нажотбахш исмимдир менинг. Мулозим ҳам менинг исмим - Таборак Маҳрам, Ва Аҳура исмим менинг, Мазда исмимдир, Ва Тақводор исмим менинг. Энг Тавфиқли - мен. Ҳар нарсани Кўргувчимен, Энг кўргувчи - мен. Энг сезгирдир менинг исмим, Энг Сезгувчи - мен. Нигаҳбондир менинг исмим, Кузатувчи - мен, Яратгувчи исмим менинг, Паноҳ исмимдир. Ҳимоятгар - менинг исмим, Билгувчи - менман. Ҳар Нарсадан Огоҳ - исмим, Подачи ҳам - мен. Мен -"Подачи каломиман", Ҳукмпарастман, Ўз-ўзимга Ҳокимман мен, Нек Ҳукмдорман, Хушфеъл Ҳукмдор. Менинг исмим - Алдаб бўлмас, Исмим - Алдовсиз, Исмим менинг - Пушт-Паноҳдир, Вайронкор исмим. Бир ҳамлада маҳв этгувчи, Муқтадир исмим. Борлиқ-олам Халлоқи - мен. Марҳаматдир исмим енинг, Шафқатпеша - мен. Хайркордир - менинг исмим. Мен Амалда Саркордирман, Ҳақиқатда - Даркордирман, Кераклидир менинг исмим, Қудратлидир менинг исмим, Тавонодир менинг исмим, Ҳақиқийдир менинг исмим. Бузруквордир менинг исмим. Ҳукмдордир менинг исмим, Зўр Ҳокимдир менинг исмим. Хирадманддир менинг исмим, Донишманддир менинг исмим. Олисларни Кўргувчи - мен, Бу исмлар бари менинг, Ким бу жидду жад оламида, Сипийтмон Зардушт, Жумла менинг номларимни тун-кун ёд этса, Зикр этса тарур чоғи, Зикр этса ёта, Боғлаганда камарини, ёхуд ечганда, Уруғидан кетганида, Юртдан кетганда, Ёхуд қайтиб келганида ўз ватанига, Ул кимсани маҳв этолмас, На тун, на кундуз, Ғазабкорлар таъқибининг Ёвух силоҳи, На тўқмоғи, на пайкони, На тиғ, гурзиси, На сангсорин шиддатлари. Бу йигирма менинг исмим, Пушт-Паноҳдир, Барча фисқу ҳазёнлардан, Ҳам ёзуғли ҳалокатдан, Осий қотилдан, Ва марговар каззоблардан, Анҳра Ману финасидан, Бу исмлар асраб қолар минглаб эрандек".
       Қуёш қасидаси
       Биз қуёшга сиғинамиз, Безавол Нурга, Учқур унинг тулпорлари. Қачон Қуёш нур таратадир, Қачон илитадир Қуёш, Қоим турар юз минг адад Маъбудлар, Танлайдирлар бахтни шунда маъбудлар, Тақсимлайдир бахтни шунда маъбудлар. Қутлуғ Мазда халқ айлаган бу Заминга, Оламга нур этадир бахш, Ҳақиқатга рушду ривож.
       Митра (Қуёш маъбуди) қасидаси
       Зардуштийлик эътиқодига кўра олов Ҳақиқатни Ёлғондан айиргувчи энг ишончли восита.
        Вартрагна қасидаси
       Аша қасидаси
       Ҳуварно қасидаси
       Мансур Яштлар (Етти кичик қасида, Етти буюк қасида, Ардабиҳишт қасидаси, Хурдод қасидаси, Ой қасидаси, Тиштар қасидаси, Дравоспа қасидаси, Суруш қасидаси, Рашн қасидаси, Фарвардин қасидаси, Ром қасидаси, Чиста қасидаси, Аштод қасидаси, Ҳавм қасидаси, Вананд қасидаси, Ҳодухт наск).
       Мазда яратган билимнинг борлиғини олқишлаймиз. Мазда бунёд этган илм ўргатишни олқишлаймиз.
       Қай бир табиб Ашаҳ - Ҳақиқат билан даволайди, қай бири билим воситасида, қай бири тиғ билан, қай бири гиёҳлар билан, қай бири мансара билан даволайди.
       Эй, нохушликлар, чекининг! Эй, ўлим чекин! Эй, девлар чекининг! Эй, қабиғ ашмуғ, Ашаҳ - Ҳақиқатдан чекин! Эй, золим эр, чекин! Эй, аждаҳонажодлар, қочингиз! Эй, бўринажодлар, қочингиз! Эй, икки оёқли бадлар ва зараркунандалар, қочингиз! Эй, иситма, қоч! Эй, каззоб, қоч! Эй, оромсизлик ва тўғён, қоч! Эй, бад назар эр, қоч! Эй, каззоблар каззоби, йўқол! Эй, жодугар хотин - каховариза, йўқол!
       Виспирад (бешинчи дафтар)
       Кичик Авесто (олтинчи дафтар)
       Яшт - "Авесто"да "яштий". Ясна билан маънодош бўлиб, "мақтов", "қутлов", "алқов", "эъзоз" каби маъноларни англатади. "Яштар" - "олқишловчи".
       Абу Райҳон Беруний ёзади: "Қутайба Хоразм хатини яхши биладиган, уларнинг хабар ва ривоятларини ўрганган ва билимини бошқаларга ўргатадиган кишиларни ҳалок этиб, буткул йўқ қилиб юборган эди.
       Хоразм сўзи "Қуёшли ер" ("хвар" - қуёш ва "зам" - ер) деган маънони билдириб, унинг қуёшга сиғинувчи мамлакат бўлганидан далолат беради.
       "Авесто" сўзи қадимий маздапарастларнинг ўзигагина мансуб бўлиб, "А" артикули ва "виста" феълидан иборат. "Виста" сўзининг ўзаги "вид", "ванд" бўлиб, маъноси "танимоқ", "билмоқ", "топилмоқ", "кўринмоқ" кабидир. Ҳиндларнинг энг қадимий "Видо" китобининг номи билан илдизи бир. Шу маънода "Авесто"ни "Огоҳнома" ё "Донишнома" маъносида тушуниш мумкин.


bosh

главная

main
Hosted by uCoz